Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда глобал конференция ўтказилади
Келгуси йили Парламентлараро иттифоқнинг Ёшлар парламенти аъзолари 12-глобал конференцияси Ўзбекистонда ўтказилади. Женева шаҳрида Сенат раиси Танзила Норбоева ва Парламентлараро иттифоқ бош котиби бу бўйича намунавий ҳужжатни имзолади.
Шу ҳафта Швейцариянинг Женева шаҳрида Парламентлараро иттифоқнинг 151–ассамблеяси ўтказилмоқда. Унда Ўзбекистон номидан Сенат раиси Танзила Норбоева қатнашди. У ўз чиқишида дунёда кечаётган турли низолар, инқирозлар ва гуманитар таҳдидлар миллионлаб инсонларнинг ҳаётига хавф солаётганини гапирди.
Ассамблея доирасида Сенат раиси бош котиб Мартин Чунгонг билан ҳам кўришиб, мулоқот қилди. Суҳбат чоғида шу йилнинг апрелида Тошкентда ўтказилган 150-ассамблея, унинг натижалари борасида фикр алмашилди. Чунгонг Ўзбекистоннинг мезбонлигидан ташкилот мамнунлигини айтди.
Шунингдек, мулоқотдан сўнг Танзила Норбоева ва Мартинг Чунгонглар 2026 йилда ўтказиладиган Ёш парламент аъзоларининг 12-глобал конференциясига мезбонлик расман Ўзбекистонга ўтувчи намунавий ҳужжатга имзо чекишди. Ушбу халқаро тадбир ёшларнинг парламент фаолиятидаги иштирокини кучайтириш, халқаро мулоқотдаги фаоллигини оширишга хизмат қилади.
“Ўзбекистон Парламентлараро Иттифоқнинг бир қатор юқори даражадаги, жуда муҳим йиғилишларига мезбонлик қилган. Улардан энг сўнггиси 150 ассамблея. Келгуси йили яна Ўзбекистонга, бу сафар глобал ҳамжамият олдида турган муаммоларни ҳал қилишда ёшларнинг ҳиссасини муҳокама қилиш учун бораётганимиздан хурсандмиз. Ишончимиз комилки, Ўзбекистон ҳукумати ушбу конференциянинг муваффақиятли ўтишини таъминлаш учун бор кучини ишга солади ва унинг натижалари ёшларнинг имкониятларини кенгайтириш дастурини илгари суришга ёрдам беради. Асосий мақсадимиз шу. Биз бу анжумандан ёшларни бошқарувга жалб қилиш, улар учун бандлик, таълим ва бошқа соҳаларда имкониятлар яратишни рағбатлантиришда бир туртки сифатида фойдаланмоқчимиз”,- дейди парламентлараро иттифоқ бош котиби.
Мавзуга оид
21:24 / 03.12.2025
Танзила Норбоева Будапештда Венгрия президенти ва Миллий Ассамблеяси раиси билан учрашди
19:12 / 24.11.2025
Ўзбекистонда аёлларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
19:25 / 14.11.2025
Танзила Норбоева МДҲ Парламентлараро Ассамблея мажлисида қатор ташаббусларни илгари сурди
11:03 / 05.11.2025