АГТКСларга берилаётган кунлик газ миқдори ҳозирги 1 млн кубометрдан бир ҳафта ичида 5 млн кубометрга етказилади
Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятида тадбиркорлар билан учрашди.
Қайд этилишича, саноат ва хизмат кўрсатишни тиклаш учун, республика бўйича:
- кунига 80 миллион куб метр газ ва 126 миллион кило-ватт соат электр етказиб берилади;
- бир ҳафта ичида газ қуйиш шохобчаларига кунлик 5 миллион куб метр газ етказиб берилади (ҳозир – 1 миллион куб метр).
Иқтисодиётда йўқотишлар ўрнини қоплаш ва бизнесни қўллаб-қувватлаш учун бугун алоҳида президент қарори имзоланган.
2 минг нафар кичик ва ўрта тадбиркорларнинг январь-мартда муддати келадиган 4,7 триллион сўм кредит тўловлари 1 июнга қадар узайтирилади, 29 мингта тадбиркорнинг 2 триллион сўм солиқдан қарзини 1 июлга қадар фоизсиз, қўшимча гаровсиз ва “пеня”сиз бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти яратилади.
Қуввати пасайган 545 та саноат корхонасига ишлаб чиқаришни тиклаш ва айланма маблағ учун 8 триллион сўм кредит ажратилади, носоз ускуналарни таъмирлашга кредитлар ажратилади, улар бўйича 2,5 миллиард сўмгача кафиллик берилади ва кредит ставкасининг 4,5 фоизи қоплаб берилади.
Мавзуга оид
15:18 / 20.11.2024
Ёқилғи қуйиш ва газ тўлдириш шохобчалари бўйича мобил илова ишга туширилди
07:40 / 07.10.2024
"Заправка"да газ мавжудлигини кузатиш бўйича мобил илова ишга туширилади
10:46 / 09.07.2024
Андижон, Фарғона ва Сурхондарёда электр тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилди
16:48 / 06.07.2024