Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳри ва Сурхондарё вилоятида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди
Аниқланган ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тошкент шаҳри Сергели туманида ва Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланган шахслар аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, департаментнинг Сергели тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда тадбиркор Б.Т. ва бошқалар “A.S.” МЧЖга ижарага берган биносини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги тармоққа яширинча улаб, жами 289 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Қумқўрғон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда тумандаги “Ж.Ф.” фермер хўжалиги раҳбари Ф.А. умумий фойдаланишдаги электр тармоғига сув насосларини тўғридан-тўғри улаб, жами 186,1 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026
Сергелида канализация иншооти атрофидаги сассиқ ҳид бартараф этилади
17:03 / 04.07.2026
Тошкент шаҳри таркибига ўтган маҳаллаларда инфратузилма бўйича бирорта масала қолмаслиги керак — президент
16:47 / 04.07.2026