Ўзбекистон | 15:06 / 26.03.2024
13227
1 дақиқада ўқилади

Умра хизматларини кўрсатувчи фирмалар учун лицензия жорий этилади

2024 йил 1 мартан бошлаб туристик фаолиятни амалга ошириш учун лицензия талаби бекор қилинди. Шу муносабат билан Умра тадбирларини ташкил этиш билан шуғулланувчи турфирмалар учун алоҳида лицензия жорий этилмоқда.

Фото: Kun.uz

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партиялар Умра зиёратини ташкил этишни лицензияланадиган фаолият турлари қаторига қўшиш ҳақидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда.

Таъкидланишича, бу қонун лойиҳасини қабул қилиш орқали зиёратчиларга Умра амалларини муносиб ва хавфсиз бажаришлари учун муносиб шарт-шароитлар яратилади, хорижда уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва кафолатланган хизматлардан фойдаланиши таъминланади.

Амалдаги тартибга кўра, туристик фаолиятни амалга оширувчи ташкилотлар Умра тадбирларини ташкил этиш билан ҳам шуғулланиш ҳуқуқига эга.

Президент фармони билан, 2024 йил 1 мартдан бошлаб туристик фаолиятни амалга ошириш учун лицензия талаби бекор қилиниб, хабардор қилиш тартиби жорий этилди. Юқоридаги қонун билан эса Умра хизматларини кўрсатувчи турфирмалар учун алоҳида лицензия жорий этилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 1 ноябрдан бошлаб Умра тадбирларини ташкил этиш фаолияти учун янги талаблар кучга кирганди.

Мавзуга оид