Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 ноябрдан Умра тадбирларини ташкил этиш бўйича янги талаблар кучга киради
1 ноябрдан эътиборан кучга кирувчи янги норма талабларига жавоб бермаган туроператорларга Умра тадбирларини ташкил этиш ҳуқуқи берилмайди.
Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ фуқароларга Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш фақат маҳаллий туроператор томонидан амалга оширилади.
Мазкур қарор билан тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар 2023 йил 1 ноябрдан бошлаб амалга киритилади.
Эндиликда Умра тадбирларини туроператорлар томонидан амалга ошириш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:
Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш хизматларини кўрсатиш учун қўшимча равишда диний (исломий) таълим йўналишлари бўйича таълим муассасаси ёки Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг «Диншунослик», «Исломшунослик», «Ислом тарихи ва манбашунослиги», «Зиёрат туризми» ва «Ислом ҳуқуқи» таълим йўналишлари (мутахассисликлар) битирувчиси бўлган камида бир нафар мутахассиснинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумот;
Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид туризм хизматларини кўрсатмоқчи бўлган тақдирда, лицензия талабгори 100 минг АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдордаги маблағларни Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг Хавфсиз туризм жамғармаси учун очилган қуйида келтирилган банк реквизитига захира қилинганлиги ҳақидаги маълумотни ўзи мустақил тарзда олиши зарур.
Маълумот учун, жорий йилнинг 1 ноябридан эътиборан кучга кирувчи янги норма талабларига жавоб бермаган туроператорларга Умра тадбирларини ташкил этиш ҳуқуқи берилмайди.
Мавзуга оид
14:14 / 26.03.2026
P2P-ўтказмаларининг мақсадини кўрсатиш бўйича талаб бекор қилинди(ми?)
15:50 / 15.10.2024
“Бу катта миқдор эмас” – Диний қўмита раиси Умра лицензиясининг 1 миллион долларлик шарти ҳақида
13:55 / 03.10.2024
Умра лицензияси бўйича янги талаблар яқин кунларда эълон қилиниши айтилди
20:41 / 24.09.2024