Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ла Лига. Мессининг покери «Барса»ни пешқадамга айлантирди
Испания Ла Лигаси 25-тури доирасида «Барселона» «Эйбар» клубини қабул қилиб, йирик ҳисобда мағлуб этди.
Фото : Goal
Учрашувнинг 14, 37, 40 ва 88-дақиқаларида Лионель Месси тўртта гол киритиб, покери эвазига «Барселона»нинг йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади.
Эътиборлиси, шу куни «Барса» сафида захирадан майдонга тушиб, дебют қилган Брэйтуэйт Мессининг 4-голига ҳаммуаллифлик қилди.
Ўйиндаги сўнгги гол эса 90-дақиқада Артур томонидан киритилди – 5:0.
Ушбу муваффақиятдан кейин Каталония клуби Ла Лига турнир жадвалида очколар сонини 55тага етказиб, ҳозирча Ла Лига пешқадамига айланиб олди.
Киритилган 4та гол билан Месси Ла Лигадаги голлари сонини 18тага етказиб, тўпурарлар баҳсида яққол пешқадамга айланиб олди.
Ла Лига. 25-тур. 22 февраль
Барселона – Эйбар 5:0
Голлар: 1:0 – 14 Месси, 2:0 – 37 Месси, 3:0 – 40 Месси, 4:0 – 87 Месси, 5:0 – 89 Артур.
Барселона – тер Стеген, Пике (Умтити, 68), Фирпо, Семеду, Лангле, Артур, Ракитич, Бускетс (де Йонг, 59), Видаль, Месси, Гризманн (Брэйтуэйт, 72).
Эйбар – Дмитрович, Арбилья, Техеро, Бургос, Хосе Анхель, Эскаланте, Диоп, Инуи (Де Бласис, 66), Орельяна, Экспосито (Кристофоро, 83), Энрик (Кике Гонсалес, 66).
Огоҳлантиришлар: Эскаланте (64).
Мавзуга оид
10:09 / 07.12.2025
«Арсенал»да аламли мағлубият, «Барса» ўйинида голлар шоуси. Кун ўйинлари
12:19 / 03.12.2025
«Сити» 4 та гол ўтказди, «Барса»да камбэк
11:54 / 30.11.2025
Файзуллаев гол уришни бошлади, Шомуродов давом эттирди, «Барса» «Реал»ни қувиб ўтди
13:13 / 26.11.2025