Туркия Суперлигаси: Файзуллаев тушди ва гол урди

«Қосимпошо» – «Истанбул «Бошоқшеҳир» 1:3
Голлар: Аббосбек Файзуллаев, 26 (0:1). Ҳарит 45+4, (0:2). Ароус, 79 (1:2). Элдор Шомуродов 90+3, (1:3).
«Қосимпошо»: Янниотис, Фримпонг, Арус, Салаи (Диабите, 46), Опоку, Винк, Бен-Уаннес, Кафу (Устунтоғ, 14, Канатсизкуш 64), Балдурссон, Фалл (Кол, 64), Гуйе
«Истанбул Бошоқшеҳир»: Шенгезер, Булут (Шаҳинер, 53), Дуарте, Опоку, Опери, Гунеш (Ўздемир, 72), Файзуллаев (Гурелер, 78), Кемен (Крешпу, 78), Ҳарит (Да Кошта, 72), Зелке, Шомуродов.
Огоҳлантиришлар: Опоку, 21. Салаи, 24. Фалл, 58. Балдурссон, 90+3. – Зелке, 37. Опоку, 55. Шаҳинер, 58. Лео Дуарте, 78.
Четлатиш: Фелке 75 (иккинчи сариқ)

Туркия чемпионатининг 14-турида «Истанбул Бошоқшеҳир» клуби сафарда «Қосимпошо»га қарши ўйинда муҳим ғалабага эришди. Меҳмонлар иккинчи бўлимда сон жиҳатдан озчилик бўлиб қолишди, лекин ўзбекистонлик легионерларнинг голлари ишончли ғалабани таъминлади.

Ўйиннинг 26-дақиқадасида анча вақтдан буён жароҳатини даъволатган ва бу мавсумда илк бор бошланғич асосий таркибда майдонга тушган Аббосбек Файзуллаев жарима зарбасидан сўнг супергол муаллифига айланди. Бўлим охирида истанбулликлар ҳисобдаги фарқни оширди. Аммо иккинчи бўлимда жамоанинг германиялик ҳужумчиси Зелке қизил карточка олиб майдонни тарк этди ва бир неча дақиқа ўтиб мезбонлар ҳисобни қисқартиришди, натижада ўйиннинг қолган қисми ўта асабий руҳда кечди. Фақат 90+6-дақиқада Элдор Шомуродов қарши ҳужумда гол уриб, ўйин тақдирини ҳал қилди. Бу билан у Суперлигадаги голлари сонини 10 тага етказди ва «Трабзонспор»нинг нигериялик ҳужумчиси Пол Онуачу (11 гол, 4 таси пеналтидан) билан тўпурарлик пойгасини давом эттирди.

Ўтган турда айнан «Трабзонспор»га ютқазган (3:4) «Бошоқшеҳир» эса очколари сонини 16 тага етказиб, 9-ўринга кўтарилди.

Англия: Фоден «Сити»ни қутқарди

«Манчестер Сити» – «Лидс» 3:2
Голлар: Фоден, 1 (1:0). Гвардиол, 25 (2:0). Калверт-Люин, 49 (2:1). Нмеча, 68 (2:2). Фоден, 90+1 (3:2)