Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Тошкентдаги Романовлар саройи биносини реконструкция қилиш лойиҳасини амалга оширмоқда
Князь Николай Романов саройи 1891 йилда меъморлар Вилгелм Гейнселман ва Алексей Бенуа томонидан қурилган.

Фото: arabiaweather.com
2019 йилда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Тошкентдаги князь Николай Романовнинг собиқ қароргоҳини реконструкция қилиш ва Давлат санъат музейи филиали биносига жойлаштириш бўйича меъморий лойиҳани ишлаб чиқишни бошлаганди.
Ҳозирги вақтда дастлабки концепция тайёр бўлиб, унинг асосий ғояси – жамоатчилик учун очиқ майдон яратиш. Ташриф буюрувчилар нафақат музей меҳмони бўлишлари, балки саройнинг боғ ҳудудида ҳам вақт ўтказишлари мумкин.
Саройни қайта тиклаш лойиҳасида ўзбекистонлик мутахассислар билан биргаликда ишлаш учун Германиянинг "Ateliyer Brückner GmbH" компанияси мутахассислари жалб қилинган. Германия компанияси мураккаб кўргазма лойиҳалари ва доимий музей экпозициялари учун архитектура майдонлари концепциялари ва дизайнини ишлаб чиқишга ихтисослашган.
Князь Николай Романов саройи 1891 йилда меъморлар Вилгелм Гейнселман ва Алексей Бенуа томонидан қурилган. Икки қаватли бу бино мураккаб ҳажмли ва кенг майдонли дизайн ечимига эга. Сарой фасадлари нафис тўрли панжаралар, деразалар ва декоратив кичик миноралар билан безатилган.
1935 йилда бино Пионерлар саройи бўлган. 1980-йилларда у қимматбаҳо буюмлар коллекцияси намойиш этиладиган музейга айланди. Мустақиллик давридан бошлаб, бино Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг қабул уйи сифатида хизмат қилган.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
«Америка Овози» келаси ҳафтада эшиттиришларини давом эттириши мумкин
Жаҳон | 19:51
-
Украина Қора денгиз устида Россиянинг Су-30 қирувчи самолётини уриб туширди
Жаҳон | 19:15
-
Жамиятда журналист меҳнати ҳурмат қилинадиган муҳитни сақлаб қолиш муҳим — Шерзод Асадов
Ўзбекистон | 18:12
-
Дунёдаги энг катта тўғон Ернинг айланишини секинлаштирди
Жаҳон | 18:01
Мавзуга оид

16:40
Ўзбекистонда электромобил қувватлаш станциялари сони 1400 тага етди

16:17
Тошкентда рухсатсиз ўрнатилган реклама, баннер ва пешлавҳалар олиб ташланмоқда

22:08 / 02.05.2025
Тошкентда уйда гиёҳванд ўсимлигини етиштирган шахслар қўлга олинди

20:17 / 02.05.2025