Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рафиқанинг укаси яқин қариндош ҳисобланадими?
САВОЛ: Яқин қариндошларга кимлар киради? Шунингдек хотинимнинг укаси, яъни қайним яқин қариндошга кирадими?
Э.Раҳимбердиев
ЖАВОБ: Оила кодексининг 57-моддасига асосан бир умумий учинчи шахсдан (аждоддан) келиб чиққан шахслар қариндошлар ҳисобланади. Икки шахс ўртасидаги тўғри шажара бўйича қариндошликнинг яқинлиги қариндошлик даражаси, яъни туғилиш сони билан белгиланади.
Шунингдек, Жиноят кодексига мувофиқ, яқин қариндошлар деганда, қариндош ёки қуда томондан қариндош бўлган шахслар, яъни ота-она, туғишган ва ўгай ака-ука ва опа-сингиллар, эр-хотин, фарзанд, шу жумладан фарзандликка олинганлар, бобо, буви, неваралар, шунингдек эр-хотиннинг ота-онаси, туғишган ва ўгай ака-ука ва опа-сингиллари тушунилади.
Саволга ҳуқуқшунос Нафиса Усмонова жавоб берди.
Эслатма: «Юридик хизмат минбари»да саволларга берилаётган жавоблар тавсиявий характерга эга.
Мавзуга оид
17:45 / 26.02.2026
Малакали юридик ёрдам: Конституция кафолатлаган ҳуқуқ ва замонавий муаммолар
11:37 / 23.01.2025
Тошкентда адвокат ва юрист қўлга олинди
11:45 / 08.10.2022
Давлат ҳисобидан бериладиган адвокатни электрон тизим орқали тасодифий танлаш тартиби жорий этилади
10:06 / 17.10.2020