Тошкентда адвокат ва юрист қўлга олинди
Тошкентда фирибгарлик ва пора бериш жиноятларида айбланиб, адвокат ва юрист ушланди.

Фото: Видеодан кадр
Тошкент шаҳридаги адвокатлик фирмаси адвокати 1999 йилда туғилган шахсга нисбатан 2024 йилда жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг ҳукми билан тайинланган 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси бўйича ҳозирда шаҳар судининг кассация инстанциясида кўрилаётган шикоятни мансабдор танишлари орқали ижобий ҳал қилиб беришни ваъда қилган.
Хусусан, у тайинланган жазони 4 йилга камайтириб бериш эвазига, ҳар бир йил учун 5 минг доллардан, жами 20 минг АҚШ доллари олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, мазкур ишга алоқадор бўлган, Тошкент шаҳридаги банклардан бирининг юристи ҳам адвокатдан 15 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланган.
Терговга қадар текширув давомида банк юристи прокуратура органларидаги қариндоши орқали ёрдам бермоқчи бўлгани аниқланиб, ҳозирда бу борада тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ҳолат юзасидан адвокат ҳамда юристга нисбатан Жиноят кодексининг 25,168-моддасининг (фирибгарлик) 4-қисми “а” банди ва 28, 211-моддасининг (пора бериш) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Исроил Сурияни бомбалади. Туркия нега сукутда?
Жаҳон | 12:44 / 06.05.2025
Май ойида водийда меъёрга яқин ҳарорат кутилади, мамлакатнинг катта қисмида ой худди июн каби ўтади
Ўзбекистон | 11:17 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳудудларда қарийб 88 кг гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланди
Ўзбекистон | 08:31
-
Зеленский Мерцга: Украина Германиянинг қўллаб-қувватловига умид қилмоқда
Жаҳон | 08:18
-
Uzbekistan Airways айрим йўналишларда парвозлар жадвалига ўзгартиришлар киритади
Ўзбекистон | 07:51
-
Ғазодаги ҳукумат: Исроил фаластинликлар изоляцияси учун лагерлар яратишни режалаштирмоқда
Жаҳон | 07:41
Мавзуга оид

12:30 / 06.05.2025
Юристлар малакасини ошириш бўйича янги тизим жорий этилмоқда

23:16 / 11.04.2025
Сурхондарёда судяга 1000 доллар пора таклиф қилган адвокат ушланди

12:04 / 19.03.2025
Қатор ҳудудларда адвокатларнинг ноқонуний ҳаракатлари фош этилди

13:43 / 05.03.2025