Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда йўл талашган икки ҳайдовчининг жанжали жиноий иш очилишига олиб келди
Иллюстратив фото
24 апрель куни соат 11:30да Чилонзор туманида “Нексия-2” русумли автомобиль ҳайдовчиси 29 ёшли О.Ч. Тошкент ҳалқа йўли бўйлаб ҳаракатлана туриб, “Дамас” русумли автомобиль ҳайдовчиси 31 ёшли Х.И. билан жанжаллашиб қолган.
Тошкент ИИББ хабарига кўра, келишмовчилик ҳайдовчилар бир-бирларига йўл бермаганликлари сабабли юзага чиққан. Жанжаллашиш вақтида О.Ч. Х.И.ни урган.
Суд-тиббий экспертиза маълумотларига кўра, Х.И.га ўрта оғирликдаги тан шикастлари етган. О.Ч.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми (“Безорилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.
“Ҳурматли ҳайдовчилар! Сиздан йўл ҳаракатининг барча иштирокчиларини ҳурмат қилишни сўраймиз”, - дейилади ИИББ хабарида.
Мавзуга оид
20:18
Тошкентдаги айрим кўчаларда жамоат транспорти ҳаракати схемаси ўзгартирилади
12:08 / 14.01.2026
102 га қўнғироқ қилиб, “Трампга чора кўришни” сўраган фуқаро маъмурий жазога тортилди
15:29 / 13.01.2026
Қорақалпоғистон ва Тошкентда қалбаки доллар ўтказмоқчи бўлганлар ушланди
23:15 / 11.01.2026