Ўзбекистон | 16:11 / 24.03.2020
28272
1 дақиқада ўқилади

Электр энергиясидан қарздор истеъмолчилар тармоқдан узилмайди

Шунингдек, электр энергияси учун тўлов тизимлари ва банкларнинг мобил иловалари орқали уйдан чиқмасдан туриб тўловларни амалга ошириш мумкинлиги эслатиб ўтилган

Фото: korrespondent.net

Бугунги кунда юзага келган эпидемиологик вазият, яъни карантин даврида халққа енгиллик яратиш мақсадида электр энергиясидан қарздор истеъмолчилар (жисмоний) тармоқдан вақтинча ажратилмаслиги белгиланди. 

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ матбуот хизмати хабарига кўра, бундай саъй-ҳаракатлар истеъмолчиларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Шунингдек, истеъмолчиларга қулайлик яратиш мақсадида фойдаланилган электр энергияси учун мамлакатда мавжуд барча тўлов тизимлари ҳамда банкларнинг мобил иловалари орқали уйдан чиқмасдан туриб тўловларни амалга оширишлари мумкинлиги эслатиб ўтилган.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ фуқаролардан карантин даври тугаши билан тўпланиб қолган қарздорликни бартараф этишни сўраб қолган.

Мавзуга оид