Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шахмат олимпиадаси чемпионларига пул мукофотлари топширилди
Спорт вазирлигида ўтган тадбирда беш нафар чемпионнинг ҳар бирига президент фармонига мувофиқ 600 млн сўмдан пул мукофотлари топширилди.
Фото: Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати
Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси чемпиони бўлган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига пул мукофотлари топширилди.
Мукофот нақд шаклда, 200 минг сўмлик янги купюраларда топширилди. Тақдирлаш тадбири Спорт вазирлиги биносида бўлиб ўтган.
Вазирлик матбуот хизмати хабарига кўра, тадбирда спорт вазири ўринбосари М.Исмоилов, Ёшлар ишлари агентлиги директори, шахмат федерацияси раиси А.Саъдуллаев, федерация раисининг биринчи ўринбосари Х.Турдалиев ҳамда чемпион шахматчилар – Нодирбек Ёқуббоев, Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров, Шамсиддин Воҳидов ва Жаҳонгир Воҳидов ҳамда уларнинг ота-оналари иштирок этган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси шахмат олимпиадасида бирор турда мағлубиятга учрамаган жамоа бўлди.
Жамоа аъзолари президент фармони билан “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони билан тақдирланди. Уларга президент совғаси сифатида Equinox автомобиллари топширилди.
Мусобақада 162 та жамоа орасида 31-ўринни эгаллаган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзолари эса “Келажак бунёдкори” медали билан мукофотланди.
Маълумот учун, 2026 йилда бўладиган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига Ўзбекистон мезбонлик қилади.
Мавзуга оид
22:55 / 30.12.2025
Нодирбек Абдусатторов Блиц бўйича жаҳон чемпионатида иккинчи бўлди
22:15 / 21.12.2025
Ўзбекистон ёш шахматчилари жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади
13:57 / 12.12.2025
Freestyle Chess Grand Slam Tour 2025: Синдоров финални 4-ўрин билан якунлади
12:25 / 05.12.2025