Ўзбекистон | 14:47 / 18.01.2022
14220
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада уч киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

Фото: Getty Images

Фарғона шаҳридаги хонадонлардан биридан икки кишининг жасади топилган, шунингдек, шу хонадонга меҳмонга келган бир киши шифохонага олиб борилишига қарамай вафот этган.

Маълум бўлишича, 14 январ куни соат 13:00 да Фарғона шаҳар “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғини Абдулла Қодирий кўчаси 43-уй, 44-хонадонда яшовчи икки нафар фуқаролар жасади ҳамда шу хонадонга меҳмонга келган фуқаро Республика шошилинч тиббий тез ёрдам илмий маркази, Фарғона филиалига олиб борилиб, тез тиббий ёрдам кўрсатилганига қарамасдан вафот этган.

Суд тиббий экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра фуқаролар ис газидан заҳарлангани гумон қилинаётгани маълум бўлди.

Шунингдек, мазкур фавқулодда вазиятни ўрганиш бўйича шаҳар комиссия таркиби тасдиқланган.

Аввалроқ Фарғона вилояти Фарғона туманида ота ва ўғил ис газидан заҳарланиб вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.

Мавзуга оид