Жаҳон | 21:35 / 02.01.2021
18278
1 дақиқада ўқилади

«Одам амфибия»ни ўйнаган актёр Владимир Коренев коронавирусдан вафот этди

Советлар давридаги «Одам-амфибия» фильмида бош ролни ижро этган актёр Владимир Коренев вафот этди. Ўтган йилнинг 20 июнида актёр 80 йиллик юбилейини нишонлаганди. Актёрнинг қизининг айтишича, унинг ўлимига коронавирус сабаб бўлган.

Владимир Коренев

«Ўлими олдидан у коронавирусга чалиниб, «қизил ҳудуд»да ётганди», дея хабар берган «Интерфакс»га Ирина Коренева. 

Россия президенти Владимир Путин актёр ўлими юзасидан ҳамдардлик билдирган. «У кўп қиррали, ўз соҳасининг ёрқин инсони эди», деган Путин.

Владимир Коренев 1940 йилнинг 20 июнида Севастополда туғилган. Театр ва кино актёрлигидан ташқари у педагогик фаолият билан ҳам шуғулланган. Талабалигининг сўнгги босқичида Коренев режиссёр Владимир Чеботаревнинг «Одам амфибия» фильмида бош ролни ўйнаган ва машҳурликка эришган.

Аброр Зоҳидов
Тайёрлаган Аброр Зоҳидов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид