Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Келгусида жавоблар варақаси сайтда эълон қилинади, тест икки марта ўтказилиши мумкин — ДТМ
Бугун, 15 июнь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов, Давлат тест маркази директори Мажид Каримов ҳамда Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ҳотамжон Кетмонов иштирокида 2019/2020 ўқув йилига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
ДТМ раҳбари Мажид Каримов тест тизими бўйича янгиликлар, келгуси режалар тўғрисида сўзлаб берди.
– Албатта, тест тизими ҳам камчиликлардан холи эмас, шунинг учун ҳам мунтазам такомиллаштириб борилмоқда. Биз Туркия тизимини асос қилиб олганмиз, аммо ривожланган давлатлар тажрибасини ҳам ўрганиб, татбиқ қилиб боряпмиз. Бу тизимнинг афзалликлари инсон факторининг минимал даражага туширилгани, имкон қадар шаффоф ўтишидадир. Энди режалаштирилаётган янгиликларга келсак, бу йилнинг ўзида жавоблар олдингидек А5 форматда эмас, А4 форматдаги варақага тўлдирилади, ҳар бир абитуриент ДТМ сайтида персонал кабинет орқали ўз натижаларини билади. Келгусида бу кабинетга жавоблар варақасини ҳам жойлаб қўямиз, шунда апелляция бўйича кўплаб саволларга ҳам ўрин қолмайди.
Шунингдек, келажакда тил-адабиёт йўналишларида IELTS тизими сингари услубларни қўлламоқчимиз, саволларда мантиқий фикрлашга эътиборни кучайтирмоқчимиз.
Бу борада ўз фикрини билдирган Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов шундай деди:
– Келгусида кечиккан, қайсидир асосли сабаблар туфайли тестга кела олмаганлар учун имконият бериш масаласини ҳал қилмоқчимиз. Ҳатто тест синовларини икки марта, олдин топширганлар учун баҳорда, янги битирганлар учун ёзда ўтказиш ҳам режада бор. Фақат бунинг учун ҳуқуқий асослар, механизмлар керак, тизим мослаштирилиши лозим. Аста-секин амалга оширилади бу режалар.
Мавзуга оид
18:52 / 15.11.2025
"Умуммиллий Конституция имтиҳони" ўтказилади
17:56 / 31.10.2025
Ўзбекистонда IELTS имтиҳонини қандай топшириш мумкин: тажриба, нархлар, тайёргарлик ва у нима учун керак?
12:42 / 16.09.2025
Бакалаврга тестда имтиҳонсиз максимал балл бериладиган сертификатлар рўйхати янгиланди
18:11 / 15.09.2025