Гулистонда туман ҳокими ўринбосари ва «Чорванасл» мутахассиси ушланди
Гулистон тумани ҳокимининг ўринбосари ва унинг шериги фирибгарлик жинояти устида ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бошқармалари томонидан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида, “Чорванасл” маркази Гулистон тумани етакчи мутахассиси М.Х. Гулистон тумани ҳокими ўринбосари Б.С. билан олдиндан тил бириктириб, “Аёллар дафтари” рўйхатида турувчи фуқаро М.ни пора беришга далолат қилиб, унга туман ҳокими ўринбосари орқали кам таъминланган оилалар учун “Юлдуз” массивида қурилаётган кўп қаватли арзонлаштирилган уй-жойлардан хонадон олувчилар рўйхатига киритиб қўйиб уй олиб бериш эвазига фирибгарлик йўли билан 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шундан сўнг, М.Х.нинг кўрсатувларига асосан тезкор тадбир давом эттирилганда, Гулистон туман ҳокими ўринбосари Б.С. хизмат мавқейидан фойдаланиб, юқоридаги масалада фуқаро М.га ёрдам бериш эвазига 400 АҚШ долларини М.Х.дан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Қайд этилишича, ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
14:48 / 17.11.2024
Фарғонада ИИБ ходимига 3000 доллар пора таклиф қилган шахс қўлга олинди
13:46 / 14.11.2024
Сирдарёда ҳайдовчидан пора олган ЙПХ ходими қамалди
17:40 / 12.11.2024
Андижонда туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ва кадрлар бўлими бошлиғи ушланди
17:35 / 11.11.2024