Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги ишга кираётган хорижий тил ўқитувчиларига B2 даражадаги сертификат мажбурий бўлади
2024/2025-ўқув йилидан мактабдаги ҳар қандай чет тили фани ўқитувчиси B2 даражадаги сертификатга эга бўлиши талаб этилади.
Фото: Getty Images
Вазирлар Маҳкамаси қарорига асосан, 2022/2023-ўқув йилидан бошлаб давлат таълим муассасаларининг хорижий тиллар ўқитувчиси лавозимига ишга қабул қилинаётган номзодлар камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши белгиланган.
Ўтган йили мактабларда хорижий тилларни ўқитиш жараёни давомийлигини таъминлаш мақсадида ҳукумат томонидан B2 даражадаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлмаган чети тили фани ўқитувчиларини ишга қабул қилмаслик хусусидаги талаб 2023/2024-ўқув йилидан кучга кириши юзасидан топшириқ берилган.
Юқоридагиларни инобатга олиб, 2023/2024-ўқув йилидан бошлаб янги ишга кираётган хорижий тиллар ўқитувчиларидан B2 даражадаги сертификат талаб қилинади.
2024/2025-ўқув йилидан мактабдаги ҳар қандай чет тили фани ўқитувчиси B2 даражадаги сертификатга эга бўлиши талаб этилади.
Мавзуга оид
22:20 / 11.01.2026
Меҳнат инспекцияси: “Хорижий тил ўқитувчилари ҳуқуқлари бузилмоқда — бу қонунга зид!”
09:10 / 11.01.2026
Навбатчи устозларга иш ҳақи ва Бойсунда нефт булоқлари — ҳафта дайжести
17:27 / 09.01.2026
Республика бўйича навбатчиликка чиққан ўқитувчиларга қўшимча ҳақ тўланади – манба
16:35 / 05.01.2026