Ўзбекистон | 07:31 / 24.08.2018
11326
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда 52та «Радар» йўл белгилари ўрнатилди 

Фото: ИИББ ахборот хизмати

Тошкент шаҳрининг 52та нуқталарида «Радар» йўл белгилари ўрнатилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Йўл белгилари қуйидаги жойларда ўрнатилди:

• Чимбой кўчасида – КҲАЙдан Фаробий кўчасигача – 2 та белги;
• Сағбон кўчасида - Г.Аъзамова кўчасидан Тўйчи ота кўчасигача – 5 та белги;
• КҲАЙ – Паркент кўчасидан Дархон кўчасигача – 2 та белги;
• КҲАЙ - Кичик Бешёғоч кўчасидан А.Қаҳҳор кўчасигача – 2та белги;
• КҲАЙ - Қушбеги кўчасидан «Ўзбекнефтгаз» шохобчасигача – 1 та белги;
• Махтумқули кўчасида - Мирзо Улуғбек кўчасидан Паркент кўчасигача - 2 та белги;
• Каримов кўчасида - Т.Тўла кўчасидан Олмазор кўчасигача – 2 та белги;
• Бойқаро кўчасида - Юқори Чирчиқ кўчасидан Роҳат кўчасигача – 4 та белги;
• Фурқат кўчасида – Навоий кўчасидан И.Каримов кўчасигача – 4 та белги;
• Қодирий кўчасида - М.Ганди кўчасидан А.Темур кўчасигача – 4 та белги;
• Боғишамол кўчасида – «Ўзбекнефтгаз» шаҳобчасидан Ботаника боғигача– 2 та белги;
• Нурафшон кўчасида – Ҳумдонсой кўчасидан Раҳмат Файзи кўчасигача – 2 та белги;
• Бунёдкор кўчасида – Байналмилал кўчасидан Олий Мажлис биносигача – 4 та белги;
• Бунёдкор кўчасида - Гавҳар кўчасидан «Чилонзор» буюм бозоригача– 4 белги;
• Аҳмад Дониш кўчасида - Майқўрғон кўчасидан Уста Ширин кўчасигача – 4 та белги;
• Амир Темур кўчасида - Ифтихор кўчасидан Боғишамол кўчасигача – 4 та белги;
• Нурафшон кўчасида - Себзор кўчасидан Қорасарой кўчасигача – 4 та белги.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид