Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек тумани ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “P.P.” МЧЖ ҳайдовчиси Ф.А. фуқаро А.Х.га хорижий давлатларда ишлаб чиқарилган турли номдаги 38 қути дори воситаларини 188,7 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси — сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, шунингдек, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
















