Маълум қилинишича, 2025 йил 19 декабрдан таъмирлаш ишлари якунлангунига қадар Дарёбўйи кўчасида ишлар олиб борилади. Шу муносабат билан 126-сонли йўналиш ҳаракати 2025 йил 22 декабрдан бошлаб вақтинчалик “Сергели қўрғони” бекатигача қисқартирилади.

Қайд этилишича, мазкур даврда йўналиш вақтинча Қурувчилар мавзеси ва “Қурувчилар” метро бекатигача ҳаракатланмайди.

Мутасадди идора таъмирлаш ишлари давомида кўчаларда тирбандлик ортиши эҳтимолини қайд этиб, заруратга кўра йўналишга қўшимча ўзгартиришлар киритилиши мумкинлигини билдирди. Шунингдек, автобусларнинг ҳаракат вақти ҳамда оралиқ вақти режадагидан узоқроқ бўлиши мумкин.

Йўловчилардан қатновларни олдиндан режалаштириш сўралди.