Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Beeline Uzbekistan абонентларига 20 млрд сўмдан ортиқ маблағ қайтарилади
Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги жорий йилнинг март ойида Beeline Uzbekistan компаниясига нисбатан “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун ва “Мобил алоқа хизматларини кўрсатиш қоидалари” талаблари бузилиши белгилари бўйича иш қўзғатган.
Фото: beeline.uz
Агентлик хабарига кўра, 2019 йилнинг июл ойида “Unitel” МЧЖ томонидан абонентларнинг “Хабардор бўл” хизматига бепул промо-даврга (10 ва 30 кунга) уланиши бўйича промо-акция ўтказилиши тўғрисида эълон берилган. Ушбу промо-акция мазкур хизматга уланмаган абонентлар учун мўлжалланган. Бироқ, бепул давр тугаши билан ушбу хизмат автоматик равишда ўчирилмаган (промо-акция шартларига кўра). Ўрнатилган нарх бўйича кунлик 240 сўм миқдорида абонентларга ҳисобланган.
Қайд этилишича, ушбу промо-акцияга умумий ҳисобда 3,2 миллиондан ортиқ абонент уланган бўлиб, улардан 1,2 миллионга яқини томонидан мазкур хизмат мустақил равишда ўчирилган. 2020 йил май ҳолатига ушбу хизмат деярли 1,3 миллион абонентда ёқилган ҳолатда бўлишда давом этган.
“Агентликнинг махсус комиссияси томонидан 2020 йил 3 июл санасида “Unitel” МЧЖга нисбатан “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун 21-моддаси ҳамда Мобил алоқа хизматларини кўрсатиш қоидаларининг 25- ва 26-бандлари бузилиши юзасидан қарор қабул қилинди ва кўрсатма берилди.
Кўрсатма, промо-акцияни ўтказиш давомида “Хабардор бўл” хизматига бепул уланган ва акция тугаганидан сўнг хизмат автоматик равишда ўчирилмаган абонентларга мазкур хизматни ўчириш ва кўрилган зарарни қоплаш бўйича талаблардан иборат бўлиб, ҳар бир абонент ҳисобидан “Хабардор бўл” хизмати доирасида ортиқча ечилган маблағ унинг ҳисобига қайтарилиши билан қопланиши кўзда тутилган.
“Unitel” МЧЖ ўзининг қонуний ҳуқуқларидан фойдаланган ҳолда, шу йилнинг август ойида Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман маъмурий судига агентлик кўрсатмасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида мурожаат қилган эди. Натижада, суд “Unitel” МЧЖнинг талабини рад этиш ва агентлик кўрсатмасини ўз кучида қолдириш бўйича қарор қабул қилди.
Бироқ, жорий йилнинг октябр ойида компания Тошкент шаҳар маъмурий судига апелляция даъвоси билан қайта мурожаат қилди. Маъмурий суд ҳам агентликнинг кўрсатмасини ҳақиқий деб топиб, компания апелляциясини рад этди.
Шу йилнинг 13 ноябр куни “Unitel” МЧЖ ўзининг beeline.uz расмий сайтида 26 ноябрдан бошлаб, 2019 йил промо-акция давомида акцияга уланган абонентларда “Хабардор бўл” хизмати ўчирилиши тўғрисида эълон қилди”, — дейилади маълумотда.
Таъкидланишича, агентлик томонидан қўзғатилган иш бўйича 9 ой давом этган мунозара истеъмолчилар фойдасига ҳал этилди. Бугунги кунга келиб, Beeline Uzbekistan абонентларига етказилган зарар 20 миллиард сўмдан ортиқ миқдорда баҳоланмоқда. Компания томонидан ушбу маблағлар абонентлар ҳисобига қайтарилиши бошланди.
Мавзуга оид
15:55 / 08.08.2025
Энди Beeline фойдаланувчилари кунлик абонент тўлови ечиш хизматини ўзлари бошқара олади
11:41 / 11.06.2025
Рақобат қўмитаси Beeline компаниясига абонент тўлови масаласида кўрсатма берди
16:00 / 23.10.2024
Beeline Academy нуфузли EMBRAS World мукофотини қўлга киритди
18:00 / 31.07.2024