Олий судда жиддий кадр алмашинувлари рўй бермоқда
Уч нафар судьянинг аризаси олинган. Мурожаатлар билан ишлаш бошқармасининг барча ходимлари ёппасига ишдан бўшатилган. Бу ҳақда Kun.uz’нинг Олий суддаги манбаси хабар берди.
Олий суд Марказий маҳкамасининг турли лавозимларида ишловчи 21 нафар ходими вазифаларидан озод этилиб, уларнинг айримлари билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинган, айримлари қуйи судларга туширилган.
Kun.uz манбаси сўзларига кўра, Олий суд Мурожаатлар билан ишлаш бошқармасининг барча ходимлари ёппасига ишдан четлатилган. Бошқарма таркиби тўлиқ янгилангани айтилмоқда.
Тегишли ҳайъат судьялар бўйича ҳам рокировкалар амалга оширилмоқда.
Олий суднинг уч нафар судьясининг ишдан бўшаш тўғрисидаги аризалари олинган (исм-шарифлари ҳақида маълумотлар таҳририятда бор). Улар Сенат кенгаши йиғилиши тасдиғига киритилиши кутилмоқда.
Манбанинг таъкидлашича, яқин вақт ичида кўплаб бошқарма бошлиқлари ҳам ўзгариши мумкин.
Ушбу кадрлар алмашинуви Олий суд раиси ўзгариши ортидан юз бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, президент администрациясининг янги раҳбари Сардор Умрзоқов Олий суд янги раисини жамоага таништирув жараёнида суд органларига нисбатан аҳоли эътирозлари ҳаддан зиёд кўпайиб кетганини айтганди.
Аввалроқ, Kun.uz сайтида Олий суд Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси (Азиз Обидов) бошчилигидаги Олий суд Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг ўз ишига ёндашуви ўзгармас экан, ғайриқонуний ҳукм ва қарорлар қабул қилишдан қайтмайдиган судьялар “кўзини очиши”га ишониб бўлмаслиги ҳақида ёзилганди.
Мавзуга оид
19:20 / 21.10.2024
Тошкентда судялар учун Германия ва Словения ташкилотлари ҳамкорлигида семинар-тренинг бошланди
14:44 / 21.09.2024
Сенатда Олий суд раисига ўринбосарлар сайланди
21:57 / 23.07.2024
Олий суд фуқаронинг ижтимоий норма бўйича шикоятини қабул қилмади
22:11 / 19.07.2024