Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пойтахтда баландлиги 57 метр бўлган Ўзбекистон байроғи ўрнатилади
Бугун, 20 март куни соат 15:00 да Тошкент шаҳридаги Мирзо Улуғбек ва Махтумқули кўчалари кесишмасида баландлиги 57 метр бўлган Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи ўрнатилади-, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати.
Мазкур ҳудудда баҳорий айём – Наврўз муносабати билан “Наврўз” номли сайилгоҳ очилади ва мусиқали фаввора ҳам ишга туширилади. Тадбирда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев иштирок этиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, шу кунга қадар баланд байроқлар республикамизнинг турли нуқталарида ўрнатилди. Жумладан, ўтган йилнинг 7 декабрь куни тунда Самарқанд шаҳрининг Кўксарой майдони узра ўрнатилган улкан флагштокда Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи ҳилпирай бошлаган. Флагштокнинг баландлиги 60 метрни ташкил этади.
Мавзуга оид
17:01 / 08.11.2024
Туркий давлатлар ташкилотининг янги байроғи қабул қилинди
10:53 / 09.05.2024
Берлин мэри 9 май куни Россия байроқлари тақиқланишига изоҳ берди
14:12 / 25.03.2024
Россияда барча таълим муассасаларига мамлакат байроғини осиб қўйиш мажбурияти юкланди
19:53 / 20.12.2023