Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ер усти ҳалқа йўли» йўналиши ва марказий метро бекатларида кассалар ёпилади
2025 йил 9 декабрдан бошлаб «Ер усти ҳалқа йўли» йўналишидаги барча 14 та бекат, шунингдек «Пахтакор» ва «Алишер Навоий» метро бекатларидаги анъанавий кассалар ёпилади. Улар ўрнига QR-кодли чипта берувчи замонавий инфокиоскалар ишга туширилди.
Фото: Видеодан кадр
Тўлов тизимида шаффофликни таъминлаш, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ҳамда электрон тўловларга рағбатлантириш мақсадида нақд пул билан амалга оширилаётган тўловлар улуши паст бўлган «Ер усти ҳалқа йўли» йўналишидаги барча 14 та бекатда, шунингдек «Пахтакор» ва «Алишер Навоий» метро бекатларида 2025 йил 9 декабрдан бошлаб кассалар фаолияти тўхтатилади.
Маълумотларга кўра, ушбу бекатларда анъанавий кассалар ўрнини янги замонавий QR-кодли чипталар берувчи аппаратлар — инфокиоскалар эгалламоқда.
Инфокиоскаларнинг асосий афзалликлари қуйидагилардан иборат:
нақд пул айланишини камайтириш орқали тўловларнинг шаффофлиги ва хавфсизлигини ошириш;
чипта харид қилиш жараёнини тезлаштириш, навбатларни қисқартириш ҳамда йўловчилар вақтини тежаш;
QR-код асосидаги чипталарни мобил телефон орқали ёки чоп этилган квитанция шаклида қўллаш имконияти.
Мутасаддиларнинг таъкидлашича, бундай инфокиоскалар жорий этилиши тўлов тизимини рақамлаштириш, хизмат кўрсатиш маданиятини ошириш ва пойтахт жамоат транспорти инфратузилмасини модернизация қилишга хизмат қилади.
Мавзуга оид
23:31 / 18.03.2026
Ҳайит куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ўз ишини соат 4 дан бошлайди
15:06 / 14.02.2026
Тошкентда қандай қилиб йўлкирада пул тежаш мумкин?
10:50 / 10.02.2026
Темирйўл ва метрода хавфсизлик қоидаларини бузганлик учун жарималар белгиланди
12:30 / 03.02.2026