Ўзбекистон | 09:40 / 10.10.2017
17228
1 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Жиззах вилояти ФВВ бошқармаси бошлиқлари ўзгарди

Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири бир қатор ҳарбий хизматчиларни лавозимларга тайинлаш тўғрисидаги буйруқни имзолади.

Подполковник Хуршид Сотиев Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Аввал Х. Сотиев Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.

Подполковник Ўлмас Мейлиев Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Аввал подполковник Ў. Мейлиев Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.

Подполковник Аброр Джамалов Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Аввал подполковник А. Джамалов ФВВ марказий аппарат Тезкор бошқармаси бўлими бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.

Мавзуга оид