19:09 / 21.05.2018
10174

АҚШ Эронга «даҳшатли» молиявий босим билан таҳдид қилди

Фото: Reuters / Yves Herman

АҚШ Эронга мисли кўрилмаган молиявий босим ўтказади. Бу ушбу давлатда ядро қуроли ҳамда уни етказиш воситалари пайдо бўлмаслиги учун қилинади, деб маълумот берди АҚШ давлат котиби Майк Помпео.

"Биз Эрон режимига мисли кўрилмаган молиявий босим ўтказамиз. Эрон етакчиларида бизнинг мақсад жиддий экани борасида ҳеч қандай шубҳа бўлмайди", - дея маълум қилган Помпео Вашингтондаги Heritage Foundation’да чиқиш қилиб.

Унинг эслатишича, АҚШнинг халқаро ҳамжамият ва Эрон ўртасидаги “ядровий битим”дан чиққанидан сўнг, эски санкциялар тикланади ва янгилари жорий этилади.

Шунингдек, Майк Помпеонинг маълум қилишича, АҚШ Эрондан Суриядаги барча кучларни олиб чиқиб кетишни талаб этмоқда.

"Эрон Суриянинг бутун ҳудудидан ўз қўмондонлиги остидаги барча кучларни олиб чиқиб кетиши керак", - дея айтиб ўтган Помпео.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон ядровий битимга риоя этиш шартини маълум қилганди.

 

Top