Жаҳон | 08:12 / 20.04.2018
49884
1 дақиқада ўқилади

Мексикада оломон зўравонни тимсоҳларнинг олдига ташлаб юборди

Мексиканинг Сан-Франциско-Ихуатлан шаҳрида дарғазаб оломон ёш аёлни зўрлашда гумон қилинган эркакни тимсоҳлар бўлган вольерга ташлаб юборди. Бу ҳақда Newsweek хабар қилмоқда.

20 ёшли эркак полиция томонидан номусга тегиш ва кекса аёлга ҳужум қилишда гумонланиб қамоққа олинганди.

У полиция участкасига олиб келинганидан бир неча дақиқа ўтиб, у ерга маҳаллий аҳоли вакиллари бостириб киришди ва эркакни кўчага олиб чиқиб, дўппослашди.

Шундан сўнг оломон эркакни яқин орадаги боғга олиб келишган ва иккита тимсоҳ бўлган вольерга ташлаб юборишган.

Полиция ходимлари эркакни тимсоҳлар унга етиб олишидан олдин қутқаришди. У кўплаб жароҳатлар билан шифохонага олиб кетилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид