Ўзбекистон | 10:42 / 11.09.2018
26226
1 дақиқада ўқилади

Ўз вақтида тест имтиҳонлари ислоҳ қилиниши кераклиги ҳақида гапирган Абдуқодир Тошқулов сенатор этиб сайланди

Термиз давлат университети ректори Абдуқодир Тошқулов Сурхондарё вилоятида бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси этиб сайланган.

Ўз вақтида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Сурхондарёдаги ишончли вакили бўлган Абдуқодир Тошқулов ўтган йили Facebook’даги саҳифасида уюштирилган онлайн мулоқот давомида Тошкент давлат иқтисодиёт университети (ТДИУ) кириш тест имтиҳонларида қайд этилган шубҳали “тасодифлар”га муносабат билдириб, “Нархоз”даги аҳвол бундан аввал ҳам шундай бўлгани, тест имтиҳонлари ислоҳ қилиниши лозимлиги ҳақида гапирганди.

Кўп ўтмай 2017 йилнинг сентябрида Термиз давлат университети ректори этиб тайинланган Тошқулов бу йилги касбий (ижодий) ҳамда магистратура имтиҳонларининг адолатли ва очиқлик тамойили асосида ўтишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратгани айтилади.

Мавзуга оид