Ким Чен Иннинг Россияга саёҳати ва реабилитациядаги аскарлар. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 570-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Полша Россия рақамларига эга автомобилларни ўтказишни тўхтатди. Бу давлат ЕИнинг Россия қўшнилари орасида шундай чора қўллаган сўнгги давлати бўлди.
- Севастополга ҳужумдан кейин Россиянинг учта десант кемаси Қора денгиздан Азов денгизига ўтказилган.
- Россиянинг «Самум» ракета кемаси украинлар ҳужумидан кейин шатакка олиб кетилаётгани акс этган фото пайдо бўлди.
- Харкив шаҳрига ракета зарбаси оқибатида беш киши яраланди. Харкив области ўққа тутилиши вақтида икки киши ҳалок бўлиб, яна икки киши яраланган.
- Берлинда Анна Нетребко Берлин операсида чиқиш қилишига қарши норозилик акцияси ўтказилди.
- РФ мудофаа вазирлигига кўра, ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Калуга, Твер ва Белгород областларида дронларни уриб туширган.
- Аннексия қилинган Қримда украиналик тадбиркорларнинг миллийлаштирилган мулкларини сотиш бўйича биринчи аукционлар бўлиб ўтди.
- Ким Чен Ин Владивостокдаги Кневичи аэродромига ташриф буюрди. Шойгу унга «Кинжал» ва «Калибр» ракета комплексларини намойиш этди.
Кун кадри. Қора денгизда вақтинчалик ғалла йўлаги
Россия Украина дон маҳсулотларини Қора денгиз орқали олиб чиқишни кафолатловчи «ғалла келишуви»даги иштирокини июл ойи ўрталарида тўхтатганди. Шундан буён уч мамлакат етакчилари ва бошқа кўплаб халқаро ташкилотлар келишувни тиклашга чақириб келмоқда, бу келишувсиз бутун дунёда, айниқса, Африка ва Яқин Шарқнинг қашшоқ мамлакатларида озиқ-овқат нархлари кескин кўтарилиб кетиши мумкин.
Ғарб етакчилари ҳам, Хитой ҳам келишувга қайтишга чақирмоқда, бу ҳақда G20 якуний декларациясида ҳам ёзилган, Туркия ва БМТ музокараларда фаол воситачилик қилмоқда. Аммо Москва ҳам, Киев ҳам ҳозирча ўз позицияларини юмшатиш ҳақида ўйламаяпти. «СовЭкон» таҳлил маркази директори Андрей Сизовнинг қайд этишича, икки давлат учун ҳам ҳозирги мавжуд шартларда келишишдан маъно йўқ: Украина келишув тўхтатилганидан кейин ҳам ғаллани Дунайдаги дарё портлари ва қуруқлик орқали олиб чиқишда давом этмоқда, июл-август ойларида мамлакат қарийб 5 миллион тонна ғалла экспорт қилган, бу ўтган йилнинг шу давридаги кўрсаткичлар билан тенг. Шу тариқа, Қора денгиз ғалла терминаллари ишламаса ҳам, Украина ўзининг экспорт салоҳиятини тўлиқ ёки деярли тўлиқ амалга ошириши мумкин.
Шунга қарамай, август ойида Украина ҳарбий-денгиз кучлари Қора денгизда «вақтинчалик ҳуманитар йўлак» ташкил этилганини хабар қилганди. Аввалига у портларда ўтган йил февралида қамалиб қолган кемаларни олиб чиқиш учун фойдаланилиши кўзда тутилганди, аммо истиқболда кемалар ғалла терминалларига ўтишида ҳам фойдаланилиши мумкин. Украина инфратузилмалар вазири Олександр Кубраковнинг айтишича, илк фуқаролик кемалари аллақачон бу йўлакдан фойдаланишган.
Сергей Шойгу Владивостокда Ким Чен Ин билан учрашди
Суддаги Игор Коломойский
2 сентябр куни Киевдаги суд Игор Коломойскийни икки ой муддатга ҳибсга олиш тўғрисида қарор чиқарди — у яқин ўтмишда Украинадаги энг нуфузли тадбиркорлардан бири бўлган. Сўнгги йилларда ҳукумат унга босимни кучайтириб келаётганди: унинг бизнесининг нисбатан фойдали қисми миллийлаштирилди, Коломойскийга қарши коррупция бўйича бир нечта иш очилди, унинг уйида тинтувлар ўтказилди, ўзи эса Володимир Зеленскийнинг махфий фармони билан фуқароликдан маҳрум этилди.
Яқинда Коломойскийга учинчи айблов эълон қилинганди — 5,8 миллиард гривнани ноқонуний ўзлаштириш бўйича. Украина хавфсизлик хизмати тарқатган баёнотга кўра, 2013-2014 йилларда Коломойский ўзига тегишли бўлган «Приватбанк» ходимларидан иборат жиноий гуруҳ тузган, улар орқали сохта пул омонатлари тизимли равишда банк кассасига ўтказилган, аммо аслида ҳеч қандай маблағ олинмаган.
Ўлжа қилинган Россия техникалари Кривий Риҳда
Запорижжя областидаги вайрон бўлган ғалла омбори
Запорижжя областидаги ферма
СССР даврида қурилган бу фермада 58 бош сигир ва 104 эчки боқилади. У украин ҳарбийлари назоратида қолган ҳудудда жойлашган.
Реабилитация жараёнидаги сайрга чиққан украиналик аскарлар
Мавзуга оид
22:02 / 05.10.2024
Ғарб ва Украина урушни тугатиш схемасини муҳокама қилмоқда — ОАВ
10:50 / 05.10.2024
Суриштирув: БР украиналик болаларни ҳарбийлаштиришга алоқадор
09:50 / 05.10.2024
АҚШ Украина узра Россия ракеталарини уриб туширишдан бош тортганига изоҳ берди
08:30 / 05.10.2024