Ўзбекистон | 12:16 / 17.01.2019
10806
4 дақиқада ўқилади

Дорилар яроқлилик муддатига нисбатан қўлланиладиган чегаравий муддатлар белгиланади

Фото: Fotolia

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Дори воситаларининг яроқлилик муддатларига нисбатан қўлланиладиган чегаравий муддатларни белгилаш (ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган умумий яроқлилик муддатидан фоиз нисбатида) ва ушбу муддатлар тугаган ҳолларда уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилишига йўл қўймаслик тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан дори воситаларининг яроқлилик муддатларига нисбатан қўлланиладиган чегаравий муддатларни белгилаш (ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган умумий яроқлилик муддатидан фоиз нисбатида) ва ушбу муддатлар тугаган ҳолларда уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилишига йўл қўймаслик тўғрисидаги Низом тасдиқланиши мумкин. 

Мазкур Низом ишлаб чиқарувчи томонидан дори воситалари, дори препаратларини ўрнатилган, умумий яроқлилик муддатидан фоиз ҳисобида қолдиқ яроқлилик муддатини ҳисобга олган ҳолатда, ушбу муддатлар тугаган ҳолларда дори препаратлари истеъмол ўрамини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилишига йўл қўймаслигини белгилаб беради.

Ўзбекистон Республикасининг “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”  қонунига мувофиқ, давлат дори воситаларининг асосий турларини бемалол олишни ва улар сифатли бўлишини кафолатлайди, шунингдек, дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини харид қилиш ва улгуржи реализация қилиш тақиқланади.

Дори препаратининг яроқлилик муддати: “муддатгача яроқли (ой, йил)” ёки “гача (ой, йил)”, бунда яроқлилик муддати ёзилган бўлса “муддатгача яроқли (ой, йил)” ёки “гача (ой, йил)” яроқлилик муддатини аниқланиши кўрсатилган ойнинг 1 санасидан қилиб белгиланиши керак.

Дори препаратининг яроқлилик муддатининг тугаши санаси-индивидуал ўрам (одатда ёрлиқ)да кўрсатилган, унгача дори воситаси тўғри сақланган ҳолда тасдиқланган норматив ҳужжатларга мос келиши керак бўлган сана. 

Дори препаратининг яроқлилик муддатининг тугаш санасида фақат ой ва йил кўрсатилган ҳолда, кўрсатилган ойнинг охирги санаси яроқлилик муддатининг тугаши санаси ҳисобланади.

Дори препаратлари яроқлилик муддатини ҳисобини қилганда, ёрлиқда кўрсатилган амал қилиш муддатини 50 фоиз миқдоридан кам бўлмаган, тиббий иммунобиологик препаратларнинг яроқлилик муддати 30 фоиздан кам бўлмаган  муддатда Ўзбекистон Республикасига олиб киришга ва  божхонада расмийлаштируви амалга оширишга рухсат берилади.

Шу билан бирга, дори препаратларининг яроқлилик муддати икки йил ва ундан кам бўлса, қолган яроқлилик муддати 50 фоиздан кам бўлмаган  муддатда Ўзбекистон Республикасига олиб киришга ва божхонада расмийлаштируви амалга оширишга рухсат берилади.

Одатда, инсонпарварлик ёрдами тариқасида тақдим этилган барча дори препаратнинг яроқлилик муддатининг қолган қисми камида 50% бўлганда Ўзбекистон Республикасига олиб киришга ва  божхонада расмийлаштируви амалга оширишга рухсат берилади.

Инсонпарварлик ёрдами юборувчи ташкилот Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ёзма келишувга асосан, ёки бошқа давлат ташкилот, ёхуд тўғридан-тўғри давлат даволаш-профилактика муассасаларига юборилганда, улар томонидан дори препаратининг яроқлилик муддати тугагунига қадар ишлатилишига кафолат берганда истисно тариқасида дори препаратларнинг қолдиқ яроқлилик муддати шартнома шартларига асосан тартибга солиниб, Ўзбекистон Республикасига олиб киришга ва  божхонада расмийлаштируви амалга оширишга рухсат берилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид