Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
10-11-синф ўқувчиларига касб-ҳунар ўргатиш такомиллаштирилади
Фото: УзА
Касбий таълим беришга ихтисослашган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларини дарс жараёнида керакли хом-ашё материаллари билан таъминлаш меъёрлари Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Мазкур меъёрлар вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Касб-ҳунар таълими марказининг қўшма қарори билан тасдиқланди.
Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, ушбу қўшма қарорда касбий таълим беришга ихтисослашган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида тегишли касб-ҳунарни ўрганиш учун бир ўқувчига сарфланадиган хом-ашё ва материалларнинг меъёрлари белгиланди. Мазкур меъёрларга кўра, 10-11-синф ўқувчиларига ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб ўргатилаётган 38 та касблар 541 номдаги хом-ашё ва материаллар билан таъминланиши кўзда тутилмоқда.
Жорий йилда республика бўйича 12 млрд.сўм маблағнинг 9,9 млрд.сўми касб-ҳунар коллежлари базасида ташкил этилган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларига, 2,1 млрд.сўми эса умумтаълим мактаблари базасида ташкил этилган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларига ажратилади.
Маълумот учун:
• 2018-2019 ўқув йилида жами 737 642 нафар 10-11-синф ўқувчиларига касб-ҳунар ўргатиш учун 1 748 та ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари ташкил этилди. Шундан 279 961 нафари 11-синф, 457 681 нафари 10-синф ўқувчиларидир.
• 1059 та касб-ҳунар коллежлари базасида ташкил этилган ўқув ишлаб чиқариш мажмуаларига 8083 та мактабларнинг 658 456 нафар ўқувчилари (89,2 %);
• 689 та умумтаълим мактаблари базасида ташкил этилган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларига бириктирилган 1399 та мактабларнинг 79 641 нафар ўқувчилари (11,8%) жалб этилган.
• Ҳозирги кунда ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида ўқувчиларга 51 та касб ўргатилмоқда.
Мавзуга оид
15:24 / 02.04.2026
Самарқанддаги мактабда директор ўринбосари ва ўқувчи ўртасида муштлашув юз берди
18:53 / 11.03.2026
Бекободда 11-синф ўқувчиси ўлдирилди: гумонланувчилар қўшни мактаб ўқувчилари
10:22 / 06.03.2026
Навоийда бир мактабнинг 23 ўқувчиси муддатидан олдин талаба бўлди
10:46 / 02.03.2026