Ўзбекистон | 10:00 / 17.07.2024
4413
2 дақиқада ўқилади

Тадбиркорларга айрим тоифадаги машиналарни техник кўрикдан ўтказиш хизматини кўрсатишга рухсат бериляпти

Юридик шахсларнинг транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш жойларини Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмалари томонидан белгилаш тартиби бекор қилинмоқда.

Фото: Kun.uz

Ҳукумат «Вазирлар Маҳкамасининг «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарорни қабул қилди.

Ўзгартиришларга кўра:

  • юридик шахсларнинг транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш жойларини Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмалари томонидан белгилаш тартиби бекор қилинмоқда;
  • тадбиркорлик субъектларига M1, М2, М3, N1, N2, N3 тоифадаги транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш хизматини кўрсатишга рухсат берилмоқда;
  • Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан техник кўрик хизматини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларининг уставлари нусхасини талаб қилиш амалиёти бекор қилинмоқда;
  • техник кўрик хизматини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларининг электрон тизимлари Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг «Техник кўрик» модули билан интеграция қилиниши керак.

Шунингдек, транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш учун жисмоний ва юридик шахслар ЯИДХП ёки Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг мобил иловаси орқали мурожаат қолдиришлари мумкин. Бунда мурожаат электрон тарзда тадбиркорлик субъектига юборилади.  Транспорт эгаларига техник кўрик ўтказиш вақти ва жойи ҳақида онлайн хабарнома юборилади.

Мавзуга оид