Мактабларга 1-синфга қабул 20 июндан бошланади
Бу йил 1-синфга 2017 йилнинг 31 декабрига қадар туғилган болалар қабул қилинади.
Ўзбекистонда 2024-2025 ўқув йили учун 1-синфга қабул 20 июндан бошланади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар қилди.
Регламентга мувофиқ, 1-синфга қабул жараёнлари 2 босқичда амалга оширилади: 1-босқич - 20 июндан 31 июлгача микроҳудуд доирасида, 2-босқич - 1 августдан 15 августгача микроҳудуддан ташқарида.
1-синфга қабул жараёнлари қатор туман (шаҳарларда) электрон шаклда давлат хизматлари орқали амалга оширилади. Бунда, ота-оналар 20 июндан бошлаб my.maktab.uz электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтиб, ариза топшириши мумкин.
Давлат хизматлари кўрсатилмайдиган ҳудудларда 1-синфга қабул қилинган ўқувчилар вазирлик электрон тизими (adm.maktab.uz)га киритилади.
«Таълим тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, болалар 7 ёшга тўладиган йилда мактабга қабул қилинади. Бу йил 1-синфга 2017 йилнинг 31 декабрига қадар туғилган болалар қабул қилинади.
Мавзуга оид
14:50 / 06.08.2024
Магистратура учун рад этилган аризаларни таҳрирлашга қўшимча муддат берилди
11:00 / 01.08.2024
1-синф учун микроҳудуддан ташқари мактабларга қабул бошланди
14:56 / 01.07.2024
Магистратурага ҳужжатлар қабули бошланди
12:51 / 26.06.2024