Ўзбекистон | 16:21 / 14.06.2020
6113
2 дақиқада ўқилади

15 июндан диний таълим муассасаларида абитуриентлар учун “Call center”лар ишга туширилади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларида 2020 йил 15 июндан бошлаб “Call center”лар ташкил этилади. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмитанинг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Islaminstitut.uz

Қайд этилишича, “Call center”, яъни консультация марказлари томонидан 2020–2021-ўқув йили учун қабул жараёни бўйича абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарини қизиқтирган саволларга тезкор жавоб бериб борилади.

“Call center”лар ҳафтанинг душанба-шанба кунлари соат 09:00 дан 17:00 гача фаолият юритади. Диний таълим муассасаларида ташкил этилган консультация марказларига қайси телефон рақамлари бириктирилгани қуйида келтирилган.

1. Тошкент ислом институти:

Телефон рақами: 71-227-23-47

2. Мир Араб олий мадрасаси:

Телефон рақами: 95-604-45-97

3. Ҳадис илми мактаби

Телефон рақами: 66-240-20-51

4. Кўкалдош мадрасаси

Телефон рақами: 71-249-30-90

 5. Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти манзили

Телефон рақами: 71-299-24-11

6. Саййид Муҳйиддин Махдум мадрасаси

Телефон рақами: 99-971-12-08

7. Ҳидоя ўрта-махсус ислом билим юрти

Телефон рақами: 69-226-60-60

8. Хожа Бухорий мадрасаси

Телефон рақами: 75- 542-72-25

9. Имом Термизий мадрасаси

Телефон рақами: 97-389-06-50

10. Мир Араб ўрта-махсус ислом билим юрти

Телефон рақами: 95- 600-45-97

11. Жўйбори Калон мадрасаси

Телефон рақами: 65-221-77-44

12. Фахриддин ар-Розий мадрасаси

Телефон рақами: 95-602-70-21

13. Муҳаммад ал-Беруний ўрта-махсус ислом билим юрти

Телефон рақами: 61-229-03-20

Тайёрлаган:  Жамшид Ниёзов

Мавзуга оид