Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сенат болани ноқонуний диний таълимга жалб қилганлик учун жавобгарлик кўзда тутилган қонунни маъқуллади
16 август куни Олий Мажлис Сенатининг 55-ялпи мажлисида сенаторлар «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига бола ҳуқуқлари ҳимоясини янада мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонунни маъқуллади.
Қонун билан «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунга ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан болани қонунга хилоф равишда диний таълим олишга жалб қилишга йўл қўймаслик, шунингдек ушбу қонунчилик талабига риоя этмаганлиги учун жавобгарликни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Шунингдек, сенатга кўра, қонунда ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг ўз болаларини шахсий эътиқодларига мувофиқ диний ва ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш ҳуқуқи аниқ баён қилинмоқда. «Мазкур норма Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг 18-моддасида белгиланган қоидалар асосида киритиляпти», дейилади сенат ахборотида.
Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан болани қонунга хилоф равишда диний таълим олиш жараёнига жалб қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгилаш таклиф этилмоқда. Тегишли қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар томонидан кўриб чиқилган ва қабул қилинган.
Ушбу қонун лойиҳаси шу йилнинг 25 июнь санасида Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган эди, ҳужжат кейинроқ жамоатчилик муҳокамасига чиқарилган.
Қонун президент томонидан имзолангач, ҳужжатнинг ўзи белгиланган муддатда кучга киради.
Мавзуга оид
08:33 / 05.06.2026
АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш сари қадам ташлади
17:36 / 23.05.2026
Ўзбекистон парламенти делегацияси МДҲ ПА сессиясида қатор ташаббусларни илгари сурди
11:19 / 19.05.2026
Шартли озод қилинган шахслар устидан назорат кучаяди
21:46 / 18.05.2026