Ўзбекистон | 17:00 / 22.10.2025
5257
9 дақиқада ўқилади
Реклама

Дубайда куз: саёҳатда унутилмас лаҳзаларни инъом этадиган 7 машғулот

Куз Дубайда дам олиш учун ажойиб фасл. Бу пайтда сизни қулай об-ҳаво ва мўътадил денгиз ҳарорати, ҳар қандай таъбга мос келадиган турли кўнгилхушликлар, мазали таомлар ва аъло даражада ривожланган инфратузилма кутади. Биз ушбу шаҳарда ҳордиқ чиқариш бўйича катталарга ҳам, болаларга ҳам ёқадиган бир нечта ғояни тўпладик.

1. Кўнгилочар жойлар ва сув аттракционларида вақтни чоғ ўтказиш

Куз фаслида Дубайда жойлашган мовий осмон остидаги ва усти ёпиқ истироҳат боғлари ва аттракционларнинг хилма-хиллигига муносиб баҳо бериш мумкин. Ёқимли куз ҳавоси кун давомида кўчалар ва очиқ табиат қўйнида сайр қилиш имконини беради, шаҳар меҳмонлари ўзлари учун ҳар қандай таъб ва ёшга мос келадиган кўплаб кўнгилочар машғулотларни танлашлари мумкин.

Дубайнинг аттракционли энг яхши парклари:

IMG Worlds of Adventure (усти ёпиқ), Motiongate Dubai, RIVERLAND Dubai, Real Madrid World Dubai, Legoland Dubai,

Global Village

Дубайнинг энг яхши сув парклари: Aquaventure Waterpark, Wild Wadi Waterpark, Legoland Water Park ҳисобланади.

2. Жамоат пляжларида ва шинам пляж клубларида ҳордиқ чиқариш ва тобланиш

Дубай пляжлари – бу чигалларни ёзиш учун аъло шароитларни яратувчи майин қум ва Форс кўрфазининг ферузаранг суви. Бу ерда шезлонглар (қуёшда тобланиш учун мўлжалланган мосламалар) ва қаҳвахоналардан тортиб, то кўнгилочар сув аттракционларигача барча зарур инфратузилма мавжуд. Бундан ташқари, пляжларнинг деярли барчасидан шаҳарнинг машҳур осмонўпар биноларига кишини ҳайратга солувчи манзара очилади. Кундузи пляжда чўмилиш ва тобланиш мумкин, кечқурунлари эса қулай ва шинам муҳитда ҳамда гўзал манзарани томоша қилган ҳолда оилавий пикник уюштириш имконияти бор.

Дубайда бепул жамоат пляжлари ҳам, хусусий пляж клублари ҳам фаолият кўрсатади. Улар курортда ҳордиқ чиқаришда ҳамроҳлик қиладиган барча жиҳатларни ўз ичига олган, хусусан, сизни ҳеч ким безовта қилмайди, аъло даражадаги хизмат, бассейнлар, ресторанлар, шезлонглар, соябонлардан фойдаланиш имконияти ва ҳоказолар.

Дубайдаги жамоат пляжлари: Umm Suqeim 1 (Kite Beach), Jumeirah 3 (Sunset Beach), Jumeirah 2 (Nessnass Beach), The Beach в JBR, Al Mamzar.

Тунда чўмилиш мумкин бўлган пляжлар: Jumeirah 2, Jumeirah 3, Umm Suqeim 1.

Пляж клублари Дубайнинг соҳилбўйида жойлашган деярли барча меҳмонхоналарида мавжуд. Уларда ҳақиқий люкс вариантлардан тортиб, ҳамёнбоп оилавий вариантларгача бўлган пляжлар фаолият кўрсатади. Мана, уларнинг айримлари: Byron Bathers Club, Kaimana beach club, Riva Beach Club, JA The Resort, SOLE MIO, February 30.

3.   Ўзингиз ва яқинларингиз учун харидлар ёки эсдалик совғалари

Шопинг – миллионлаб сайёҳлар ҳар йили Дубайни танлашининг яна бир сабабчисидир. Шаҳарда ҳар қандай дид ва чўнтакка мос келадиган товарларни таклиф қилувчи кўплаб йирик савдо марказлари бор. Бу ерда сиз телефонларнинг охирги моделларини, дизайнерлик либослари ва тақинчоқларни ҳамда кундалик товарларни топасиз. Кузда Дубайга сафар қиш мавсумига гардеробни янгилаш учун идеал имконият. Дўконларда TAX FREE’ни расмийлаштириш эсингиздан чиқмасин, бу манфаатли харидларингизга ёқимли бонус бўлади.

Айтганча, Дубайнинг савдо марказлари фақатгина шопинг қилиш учун мўлжалланмаган, уларнинг ҳар бирида катталар ва болалар учун кўнгилочар ҳордиқ чиқариш масканлари, қаҳвахоналар, ресторанлар фаолият кўрсатади.

Дубайнинг йирик савдо марказлари:

●    Dubai Mall – беш ойлик танаффусдан сўнг 1 октябрдан тикланган рақсга тушувчи фавворалар шоусини томоша қилинг. Бу мавсумда у янгича “рақсга тушади”;

●    Mall of The Emirates;

●    Dubai Hills Mall;

●    Palm Jumeirah Mall (собиқ Nakheel Mall);

●    Dubai Festival City – харидлар кунини Гиннес рекордлар китобига киритилган кишини ҳайратга солувчи IMAGINE ёруғлик шоусини томоша қилиш билан якунланг.

Анъанавий услубда тайёрланган эсдалик совғаларни харид қилишни истайсизми? Мана сизга савдо марказлари:

●    Souk Madinat – араб қалъаси кўринишида барпо этилган савдо маркази, бу ерда сиз турли-туман сувенирлар, антиқа ва дизайнерлик буюмларини бир жойдан топасиз.

●    Дейрадаги Олтин бозори (Gold Souk);

●    Зираворлар бозори (Spice Souk);

●    Al Seef – анъанавий услубда қурилган мавзе, бу ерда кўплаб эсдалик совғаларини харид қилиш ва миллий таомлардан татиб кўриш мумкин.

Бозорларда савдолашишни унутманг – бу нафақат тежаш усули, балки маҳаллий анъананинг бир қисми ҳамдир.

4. Дубай тарихи ва маданияти ҳақида маълумотларга эга бўлиш

Ҳаво ҳарорати кўчада сайр қилиш учун қулай бўлган куз мавсумида кўпроқ вақтингизни Дубайнинг тарихий диққатга сазовор жойларини бориб кўришга бағишлашингиз ҳам мумкин.

Al Seef мавзеларидаги тор кўчаларни айланинг, маҳаллий савдогарларнинг дўкончаларига кириб кўринг. Тарихий Al Fahidi мавзесида тош, ёғоч, гипс, пальма ва сандал дарахтларининг ёғочидан қурилган анъанавий шамол минораларини, шунингдек кичикроқ музейлар, маҳаллий таомларни тайёрловчи мўъжазгина қаҳвахоналар ва ресторанларни кўрасиз.

Dubai Creek кўрфази бўйлаб абра қайиғида сайр қилинг ва эски шаҳар манзараларидан баҳра олинг. Бундай сайр бор-йўғи бир дирҳам туради, аммо сизда ёрқин тассуротларни қолдиради.

Агар тарихга қизиқсангиз, Etihad Museum музейига боринг, Dubai Frame ромини томоша қилинг: унинг томоша майдонидан бирданига бир нечта манзара очилади: бир томондан тарихий Дубай (Бур Дубай ва Дейра), бошқа томондан эса – осмонўпар биноларни, шу жумладан Бурж-Халифани ўз ичига олган замонавий мегаполис. Шунингдек Дубай Крик кўрфази ва ҳатто саҳро манзарасини ҳам кўриш мумкин.

5. Дунёга машҳур диққатга сазовор жойларни томоша қилиш

Дубайнинг кўплаб диққатга сазовор жойлари шаҳар тимсолига айланган. Агар Дубайга биринчи марта келган бўлсангиз, бориб кўришингиз шарт бўлган бир нечта жой бор: дунёдаги энг баланд Burj Khalifa минораси, Келажак Музейи биносининг ғаройиб архитектураси, кишини ўзига мафтун этувчи Dubai Fountain фавворалар рақси, дунёдаги энг баланд Ain Dubai томоша чамбараги.

6. Турли-туман таомларга баҳо бериш

Дубай – жаҳон гастрономиясининг пойтахтларидан бири. Шаҳарда деярли барча дунё мамлакатларининг таомлари тақдим этилган, ресторанларнинг кўпчилиги эса Michelin гидида ва бошқа нуфузли мукофотлар билан қайд этилган.

Бу ерда кўча овқатларининг жуда катта танлови мавжуд. Фудтраклар жойлашган ўзига хос маконлар – Global Village ярмаркаси, The 77 Valley, Al Qudra саҳросидаги Last Exit, Al Satwa ва Al Karama мавзелари, шунингдек, Dubai Mall’даги Time Out Market фудкорти.

7. Адреналин ва янги ҳиссиётларни бошдан кечириш

Дубайга ҳар бир саёҳат унутилмас ҳис-туйғуларни тақдим этади, уларни янада ёрқинроқ қилинг ва ўзингизга янги таассуротларни инъом этинг.

Desert Safari (саҳро сафариси) – кишида бир умрлик хотираларни қолдирувчи Дубайдаги энг қизиқарли аттракционлардан бири. Сизни қумтепаликлар бўйлаб йўлтанламас автомобилда сайр қилиш (сафари), туяда юриш, қуёш ботадиган пайтда саҳронинг гўзал манзаларини фотосуратга олиш, кейин эса анъанавий лагерда дам олиш имконияти кутади.

XLine Dubai Marina  аттракционидан Marina ҳудудига янги ракурсдан назар ташланг. Бу дунёдаги энг узун ва тик шаҳар зиплайнларидан бири. Сиз Marina Torch осмонўпар биносидан соатига 80 км тезликда 170 метрга яқин баландликда Marina ҳудуди устидан учиб ўтасиз ва Sheraton Jumeirah меҳмонхонаси ёнида қўнасиз.

Sky Views Observatory – бу Дубайнинг қоқ юрагида жойлашган томоша майдони бўлиб, у оддий томошани эмас, балки баландликдаги ҳақиқий аттракционларни таклиф қилади. Майдон Address Sky View эгизак минораларнинг (Бурж-Халифа ёнида) 52 ва 53-қаватларида 219,5 метр баландликда жойлашган. Бу ерда шаффоф шиша галерея мавжуд бўлиб, ундан шаҳарнинг ҳамма томонини томоша қилиш мумкин. Бундан ташқари, бинонинг ташқи томонидан ўтган Glass Slide шиша “тоғи” ва худди шундай бошни айлантирувчи баландликда карниз бўйлаб сайрни таклиф этувчи Edge Walk экстремал кўнгилочар аттракциони бор.

  Реклама ҳуқуқи асосида

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид