Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дубай бадавлат одамлар учун энг жозибадор шаҳарлар рейтингида етакчилик қилмоқда
Мутахассислар амирликнинг молиявий, инфратузилма ва ҳаётий афзалликларининг уйғунлигини таъкидлайди.
Буюк Британиянинг Savills Plc кўчмас мулк брокери бой одамлар учун энг жозибали бўлган дунё мегаполисларининг янги рейтингини эълон қилди. 2025 йилда Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри Лондон, Нью-Ёрк ва Сингапурни ортда қолдириб, биринчи ўринни эгаллади.
Мутахассислар амирликнинг молиявий, инфратузилма ва ҳаётий афзалликларининг уйғунлигини таъкидлайди:
- Солиқ имтиёзлари. БААда инвесторлар ва тадбиркорлар учун асосий омил бўлган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва капитал ўсишига солиқлар мавжуд эмас.
- Хавфсизлик ва ҳаёт сифати. Дубай барқарор равишда ривожланган транспорт ва тиббиёт инфратузилмаси билан дунёнинг энг хавфсиз шаҳарлари қаторига киради.
- Кўчмас мулкка инвестициялар. Амирлик бутун дунёдан капитал жалб қилган ҳолда премиум уй-жой сегменти, меҳмонхона бозори ва янги бизнес кварталларини фаол ривожлантирмоқда.
- Глобал ҳаб. Дубай Осиё, Европа ва Африка ўртасидаги бизнес ва логистика учун энг муҳим тугун бўлиб қолмоқда.
Savills маълумотларига кўра, топ-10 га қуйидаги шаҳарлар кирган:
- Дубай (БАА);
- Нью-Йорк (АҚШ);
- Сингапур;
- Ҳонконг;
- Абу-Даби (БАА);
- Монако;
- Лос-Анжелес (АҚШ);
- Майами (АҚШ);
- Аспен (АҚШ);
- Лондон (Буюк Британия).
Рейтингда солиқ даражаси, кўчмас мулк қиймати ва сифати, шахсий хавфсизлик даражаси, инфратузилма, шунингдек, шаҳарларнинг бизнес ва миграция жозибадорлиги ҳисобга олинган.
Таҳлилчиларнинг фикрича, Дубайнинг етакчилиги глобал бойлик марказларининг Яқин Шарқ томон силжишини акс эттиради. Амирлик нафақат сайёҳлик ва молиявий, балки жаҳон элитасини ўзига жалб қилувчи уй-жой марказига айланмоқда.
Мавзуга оид
22:44 / 01.07.2026
БАА мулкий тенгсизлик даражаси бўйича жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллади
18:53 / 28.06.2026
Дубайда оғир аҳволга тушиб қолган оила Ўзбекистонга қайтарилди
18:00 / 19.06.2026
БАА 15 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқларга киришини тақиқлади
08:47 / 19.06.2026