Ўзбекистон | 18:19 / 18.04.2022
62689
2 дақиқада ўқилади

Иссиқ кунлар келяпти, «тонировка» масаласида енгиллик бериладими? – ИИВ масъули изоҳ берди

Тонировка масаласидаги хизматлар Давлат хизматлари агентлиги томонидан кўрсатилмоқда ва бу борада енгилликлар берилиши назарда тутилмаган. Бу ҳақда бугун, 18 апрель куни АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида ИИВ ЖХД ЙҲХХ бошлиғи ўринбосари, полковник Эрали Бозоров маълум қилди.  

Фото: Kun.uz

Тадбирда Kun.uz мухбири иссиқ кунларда қуёш нури ҳайдовчилар ва йўловчиларга зарар эканлигини ҳисобга олиб, ИИВ томонидан «тонировка» масаласида қандайдир енгиллик берилиши борасида сўради.

«Тонировка масаласига келадиган бўлсак, хабарларингиз бор, авваллари тонировкаларга рухсат берилиши йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан амалга оширилар эди. Бугунги кунда бу Давлат хизматлари агентлиги томонидан амалга ошириляпти. Бу ерда белгиланган нархдан 10 фоиз камайтирилган, яъни 2 миллион сўм бўладиган бўлса, шунда 200 минг кам тарзда олиб борилади», – дея жавоб берди ИИВ масъули.

Маълумот учун, ҳукумат қарори билан 2018 йил 1 августдан бошлаб Ўзбекистонда автомобилларга пулли асосда ойналарни қорайтиришга рухсат берилганди. Ҳозирда Ўзбекистон фуқароси бўлган жисмоний шахслар учун автомобил ойналарини қорайтиришга рухсат олиш тўлови қуйидагича:

  • орқа ён ойналар – йилига 5 БҲМ (1 млн 500 минг сўм);
  • барча ён ойналар – йилига 50 БҲМ (15 млн сўм).

Олд эшикларнинг ён ойналарини 50 фоизгача, орқа ойналарни эса 100 фоизгача қорайтириш мумкин.

Мавзуга оид