Ўзбекистон | 11:22 / 21.03.2018
12303
2 дақиқада ўқилади

Тожикистон алюминий заводи Ўзбекистондан табиий газ сотиб олади

Фото: Sputnik / Руслан Кривобок

Тожикистон алюминий компанияси (ТАЛКО) раҳбарияти ўз техник эҳтиёжларини қондириш учун Ўзбекистондан табиий газ сотиб олиш режалари борлиги ҳақида расмий равишда эълон қилди. ТАЛКО жамоатчилик билан алоқалар бўлими вакилларининг маҳаллий оммавий ахборот воситалари журналистларига берган маълумотига кўра, гап умумий қиймати 15 миллион доллардан кўпроқ бўлган битим ҳақида кетяпти.

Бу йил Тожикистон 126 миллион «куб» сотиб олади - бу алюминий заводининг «кўк» ёқилғи умумий истеъмоли ҳажмидан 30 фоизни ташкил қилади. Бир минг «куб» компания учун 120 долларга тушади, бу бозор нархидан икки баробарга пастроқ.

ТАЛКОнинг расмий вакиллари таъкидлашича, завод томонидан ишлаб чиқарилган кўмирдан олинган табиий газнинг 70 фоизи солиштирма нархини Ўзбекистондан келадиган газ нархига тенглаштириш мумкин.

Компаниянинг шунингдек қўшимча қилишича, қўшни давлатдан газ етказиб беришда ҳеч қандай қўшимча харажатларнинг ҳожати йўқ, чунки 2012 йил апрель ойида корхона синтезланган газдан фойдаланган ҳолда куйдирилган анодлар ишлаб чиқаришни бошлади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид