Бугун, 5 сентябр куни соат 12:05 да Андижон вилояти ФВБга хабар келиб тушган.
Унга кўра, Андижон туманида жойлашган автомобилларга суюлтирилган ва сиқилган газ тўлдириш шохобчаси ҳудудида тахминан 5 тоннали ёнилғи сақлаш сиғимига эга MAN русумли ёнилғи ташувчи автомобили цистернасидан пропан суюлтирилган газни тўкиш вақтида технологик жараён бузилиши оқибатида ёнғин келиб чиққан.
Хабарга асосан, ёнғин-қутқарув бўлинмалари ҳодиса жойига соат 12:13 да етиб бориб, ёнғин соат 12:26 да ўраб олинган ҳамда соат 13:03 да бартараф этилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.











