Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Электр ва газ учун компенсация олган оилалар сони кўпайди
Президент қарорига асосан эҳтиёжманд оилаларга электр энергияси бўйича 150 кВт ва табиий газ бўйича эса 150 куб метргача ортиқ фойдаланилган қисми учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ компенсация қилиб берилмоқда.
Фото: Shutterstock/Daniele Mezzadri
Қарорга мувофиқ бугунги кунга қадар 1 млн 636 мингдан ортиқ эҳтиёжманд оилалардан компенсация олиш учун мурожаатлар қабул қилинди.
Ушбу жами аризалар 2025 йилнинг июл ойида электр энергияси ва табиий газ истеъмоли бўйича скорингдан ўтказиш натижасида базавий меъёрдан ортиқ истеъмол қилган 278,1 минг нафар оилага 5,8 млрд сўм компенсация пуллари тайинланди. Бу ўтган ойга нисбатан 71,3 минг нафар оилага кўп.
Шундан, электр энергия учун - 5,2 млрд сўм, табиий газ учун эса - 606 млн сўм миқдорида компенсация пул тўловлари тайинланди.
Маълумот учун: 2025 йил май ойида 152,6 мингта оилага 3,2 млрд сўм, июн ойида эса 216,4 мингта оилага 4,2 млрд сўм компенсация тўланган.
Мавзуга оид
09:05 / 12.01.2026
Ҳарбий хизматчиларга уй ижараси учун компенсация: кимларга, қанча ва қандай тартибда?
11:53 / 09.01.2026
Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилмоқда
14:54 / 08.01.2026
Тил сертификати, ишчи виза, чипта: миграция жамғармасидан компенсация берилади
15:41 / 07.01.2026