Бухорода инқирозга қарши жамғарманинг 200 млн сўмдан ортиқ маблағи талон-торож қилинди
Вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бош врачи марказ дезинфекционисти билан келишган ҳолда унга тегишли корхонадан дезинфекция воситасини 1,5 баробар қимматга сотиб олган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати Kun.uz'га маълум қилди.
Хабар қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаментининг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда Молия вазирлигининг Бухоро вилоятидаги инқирозга қарши курашиш жамғармасига ажратилган пул маблағларининг мақсадли сарфланиши ўрганиб чиқилган.
Ўрганиш жараёнида жуда кўп миқдордаги бюджет маблағлари ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилингани маълум бўлган.
Аниқланишича, Бухоро вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик марказига пандемия шароитида дезинфекция воситаларини харид қилишда маҳсулотларни мақбул нархларда етказиб берувчи корхоналар билан тўғридан тўғри шартнома тузиш имконияти берилган бўлса-да, марказ бош врачи Б.Б. ва врач-дезинфекционисти А.Ҳ.лар олдиндан тил бириктириб, А.Ҳ.нинг ўзи таъсисчи бўлган «V-S» МЧЖ орқали 395,4 млн сўмлик 14,9 тонна гипохлорид кальций дезинфекция воситасини 600 млн сўмга, яъни 204,6 млн сўмга қиммат нархда харид қилишган.
Текширув давомида бош врач Б.Б. томонидан 202,5 млн сўм зарар қопланган.
Ҳолат юзасидан Б.Б. ва А.Ҳ.ларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Қамашида ун маҳсулотларини талон-торож қилиш ҳолати аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қамаши туман бўлими томонидан вилоят ИИБ ва ДСИ ходимлари билан ҳамкорликда «Y-Invest» МЧЖнинг тадбиркорликка оид ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида тезкор тадбир ўтказилган.
Натижада фуқаро И.Ғ. ўз уйида ҳеч қандай ҳужжатларсиз «Yakkabog’ Don» филиалида ишлаб чиқарилган 11,3 тонна 1-навли ҳамда Қозоғистон Республикасида ишлаб чиқарилган 20,7 тонна унни қайта сотиш мақсадида сақлаб тургани аниқланган.
Шунингдек, тадбир давомида фуқаро М.Ш. ва бошқалар 06.05.2020 йилда «Y-Invest» МЧЖ томонидан берилган ишончномага асосан «Yakkabog’ Don» филиалидан олинган 34,8 млн сўмлик 14 тонна унни жамиятга олиб бормасдан, И.Ғ.нинг уйига олиб бориб, унга ҳар бир қопини 150 минг сўмдан ҳисоблаб 42 млн сўмга сотиб юбориб, ўзига ишониб топширилган ўзганинг мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Ҳолат юзасидан фуқаро М.Ш., «Yakkabog’ Don» филиали моддий жавобгар шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
09:51 / 21.11.2024
Бухоронинг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
20:55 / 20.11.2024
“Эски, совуқ синфхоналарда ўқияпмиз” – Бухорода қурилиши битмаган мактаб-интернат ўқувчилари сарсон бўляпти
18:24 / 20.11.2024
Файзулла Хўжаевнинг жияни профессор Сулаймон Иноятов вафот этди
14:38 / 20.11.2024