Унинг қайд этишича, мазкур чора орқали йилига 12 миллион куб метр сув исрофининг олди олинади.

Йиғилишда сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, ирригация тизимини модернизация қилиш ҳамда ҳудуддаги инфратузилмани яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, маданият объектларини реконструкция қилиш ишлари ҳам кўриб чиқилди.

Хусусан, Бухоро қўғирчоқ театри ва С. Айний номидаги театрни таъмирлаш ва янгилаш бўйича режалар муҳокама қилинди.

Томонлар сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантириш, туристлар учун янада қулай шароит яратиш юзасидан таклифларни ҳам кўриб чиқди.








