Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази расман рўйхатдан ўтди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги ПҚ-2774-сонли “Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил этилди ҳамда Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 14 мартда давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда адлия вазирлигининг матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Марказнинг асосий мақсад ва вазифалари Ислом дини ривожига улкан ҳисса қўшган буюк аллома, ватандошимиз Абу Исо Термизий (Имом Термизий) ва термизий алломаларнинг беназир меросини илмий асосда чуқур ўрганишга, муқаддас юртимиз замини азал-азалдан улуғ алломалар, азиз-авлиёлар ватани бўлиб келганини юртдошларимиз ва халқаро жамоатчилик ўртасида кенг тарғиб қилишга, миллий-диний қадриятларимизни асраб-авайлаш ва ривожлантиришга, шу асосда ёш авлодни эзгу ғоялар руҳида тарбиялашга, уларнинг қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғусини янада кучайтиришга қўмаклашишга қаратилган.
Мавзуга оид
11:51 / 22.05.2026
ИИВ, Адлия ва Тоғ-кон вазирлиги — давлат бошқарувидаги энг илғор идоралар
15:51 / 12.05.2026
800 га яқин давлат хизматида бюрократия нолга туширилиши айтилди
17:10 / 27.04.2026
Аҳоли мурожаатлари асосида «Топ-100 ҳуқуқий тавсия» тўплами шакллантирилади
10:50 / 16.03.2026