Жамият | 13:31 / 10.05.2021
1655
2 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда хорижга чиқиш учун ота алимент ўрнига «Ласетти» берди

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида алиментдан қарз бўлган ота хорижга чиқиш учун қўйилган тақиқни бекор қилиш мақсадида «Ласетти» машинасини ундирувчи номига расмийлаштириб берган. Бу ҳақда МИБ вилоят бошқармаси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, фуқаролик ишлари бўйича Шаҳрисабз туманлараро судининг 2017 йил 13 апрелдаги қарорига кўра туманнинг Шакартери қишлоғида яшовчи Ф.Худойназаровдан тумандаги Авазмалик қишлоғида яшовчи М.Хидированинг фойдасига вояга етмаган бир нафар фарзанди таъминоти учун бола вояга етгунга қадар ҳар ой жами даромадининг 1/4 миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Аммо Ф.Худойназаров алимент пулларини ўз вақтида тўламай келган. Шу сабабли унинг Ўзбекистондан четга чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган. Шундан сўнг, қарздор хорижга чиқиш чекловини бекор қилиш мақсадида фарзанди 18 ёшга тўлгунгача бўлган муддат учун алимент тўловларини тўлиқ тўлаб берган. У ундирувчи билан келишган ҳолда пул маблағлари ўрнига «Ласетти» машинасини унинг номига нотариус орқали расмийлаштириб берган.

Мавзуга оид