Жаҳон | 23:56 / 27.04.2026
4324
1 дақиқада ўқилади

Шри-Ланкада можаро: 23 роҳиб 110 кг наша контрабандаси учун ҳибсга олинди

Гуруҳ номаълум ҳомий томонидан ташкил этилган Таиланддаги тўрт кунлик тўлиқ ҳақ тўланадиган таътилдан қайтаётган эди.

Фото: AFP via Getty Images

Шри-Ланка пойтахти Коломбо шаҳридаги Бандаранаике халқаро аэропортида 22 нафар буддавий роҳиб қўлга олинди, уларнинг юкидан 110 килограммдан ортиқ Куш навли кучли каннабис топилди. Саёҳатни уюштирган яна бир роҳиб кейинчалик пойтахт чеккасида ушланди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Шри-Ланка божхона хизмати маълумотларига кўра, роҳибларнинг ҳар бири (асосан талабалар) жомадонлар ичига усталик билан яширилган 5 кг га яқин гиёҳванд моддасини олиб юрган. Гуруҳ номаълум ҳомий томонидан ташкил этилган Таиланддаги тўрт кунлик тўлиқ ҳақ тўланадиган таътилдан қайтаётган эди.

Ҳибсга олинганлардан бири (саёҳатга учмаган 23-роҳиб) бошқаларни «бу хайр-эҳсон» ва жўнатмаларни олиб кетиш учун фургон келишига ишонтирган.

Барча қўлга олинганлар полицияга топширилди. Тергов олиб борилмоқда. Гиёҳванд моддалар миллионлаб долларга баҳоланмоқда.

Бу воқеа роҳиблар алоҳида ҳурматга сазовор бўлган буддавийлар мамлакатида ҳайрат уйғотди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид