Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шри-Ланка собиқ президенти Лондонга шахсий сафари учун ҳибсга олинди
У давлат маблағларидан шахсий мақсадларда фойдаланганликда айбланмоқда.
Фото: AP
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Шри-Ланканинг собиқ президенти Ранил Викремесингҳени давлат маблағларини суиистеъмол қилишда гумон қилиб ҳибсга олди, деб хабар берди The Independent.
Нашр маълумотларига кўра, у 2023 йилда расмий сафардан қайтаётганда Буюк Британияда шахсий мақсадларда тўхтаган. 2022-2024 йилларда президент бўлган ва бунгача олти марта бош вазир бўлган 76 ёшли сиёсатчи айбловларни рад этмоқда.
Маҳаллий ОАВ унинг Коломбодаги судга келгани ва ҳибсга олингани суратларини эълон қилди.
Маълум бўлишича, 2023 йилда Викремесингҳе G77 саммитидан қайтишда Лондонда тўхтаган. Ташриф давомида у турмуш ўртоғи билан Вулверҳэмптон университетида бўлиб ўтган маросимда иштирок этган.
Сиёсатчининг таъкидлашича, харажатларни рафиқаси қоплаган ва давлат маблағлари ишлатилмаган. Бироқ, Шри-Ланканинг жиноий тергов департаменти шахсий ташриф, жумладан, унинг шахсий қўриқчилари харажатлари бюджет ҳисобидан бўлган деб ҳисобламоқда.
Викремесингҳе 1977 йилдан бери таниқли сиёсий арбоб бўлиб, Шри-Ланкага энг ёмон иқтисодий инқирозни енгиб ўтишда ёрдам бергани учун эътироф этилган. У 2023 йилда Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) ёрдамини таъминлашда муҳим роль ўйнади.
Викремесингҳе - ҳуқуқшунос, сиёсий нуфузли оиладан. Биринчи марта парламентга 1977 йилда 28 ёшида сайланган. Бирлашган миллий партия етакчиси сифатида у 1993 йилдан 2019 йилгача бир неча бор бош вазир лавозимини эгаллаган. 2022 йилги норозилик намойишлари авжида у яна ҳукумат раҳбари этиб тайинланди, шундан сўнг президент бўлди.
Қайд этилишича, бу Шри-Ланка собиқ президентининг биринчи марта ҳибсга олиниши.
Мавзуга оид
19:20 / 30.11.2025
Индонезияда сув тошқинлари оқибатида 440 дан ошиқ киши ҳалок бўлди
18:14 / 30.11.2025
Нетаняҳу Исроил президентидан коррупция иши бўйича афв сўради
20:41 / 28.11.2025
Украина президенти офиси раҳбари Андрей Ермак коррупция можароси ортидан истеъфога чиқди
22:12 / 27.11.2025