Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон бўйлаб «Кексалар ҳафталиги» ўтказилади
2021 йилнинг 4-10 октябрь кунлари республика бўйлаб “Кексалар ҳафталиги”ни ташкил этилиши режалаштирилган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги масъул ходими Фарҳод Эшмўминов маълум қилди.
“Вазирлар Маҳкамасининг “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан ҳар йили октябрь ойининг биринчи ҳафтасида юртимиз миқёсида “Кексалар ҳафталиги”ни ўтказиш белгиланган. Шу муносабат билан, 4-10 октябрь кунлари ушбу ҳафталик ташкил этилади. Ҳафталик доирасида жойларда қатор маънавий-маърифий, спорт, ободонлаштириш ва хайрия тадбирлари ўтказилади”, деди вазирлик масъули.
Маълум бўлишича, ҳафталик давомида:
- пенсионер, якка ва ёлғиз яшовчи кексалар ҳолидан хабар олиниб, уларнинг уй-жой, маиший муаммоларини ҳал этишга кўмаклашилади, озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилади;
- турли соҳаларда фаолият юритиб нафақага чиққан кекса авлод вакиллари иштирокида учрашувлар уюштирилади;
- малакали шифокорлардан ташкил топган “Тиббиёт автобуслари” орқали республикамизнинг барча ҳудудлари, жумладан, чекка ва олис ҳудудларда жойлашган маҳаллаларда яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож нуронийлар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади ҳамда зарур дори-дармон воситалари билан таъминланади;
- ногиронлиги бор кекса аёлларга реабилитация воситалари, яъни ногиронлик аравачаси, ҳасса ва қўлтиқтаёқ, эшитиш мосламалари тақдим этилади;
- “100 ёш билан юзлашганлар” номли китоб-альбом, “Кексалик ва маънавий мерос”, “Кексалари эъзозланган юрт” номли рисолалар тақдимоти ўтказилади.
Мавзуга оид
10:53 / 05.10.2019
ИИВ Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари «Кексалар ҳафталиги»да фаол иштирок этмоқда
18:46 / 02.10.2019
Кексаларнинг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллиги янада ошадиган бўлди
16:00 / 28.09.2019
Ўзбекистонда «Кексалар ҳафталиги» белгиланди
10:27 / 05.09.2019