Авто | 19:00 / 14.01.2026
15750
5 дақиқада ўқилади
Реклама

Бир кечада иккита янгилик: Kia Ўзбекистонда янгиланган Sportage ва Carens моделларини тақдим этди

2026 йил 10 январ куни Тошкентда янгиланган Kia Sportage ва Kia Carens моделлари тақдимоти бўлиб ўтди. Kia брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибютори — ADM компаниялар гуруҳи томонидан ташкил этилган тадбир доирасида автомобилларнинг дизайни, жиҳозланиши ва техник қисмидаги асосий ўзгаришлар намойиш этилди, шунингдек, Ўзбекистон бозори учун расмий нархлар эълон қилинди.

Фото: Kia

Тақдимот динамик форматда ўтказилди. Интерактив ҳудудлар, Bullet Time фотосуратлар майдони ва мусиқа жўрлиги жонли, замонавий муҳитни ҳосил қилди. Бошловчининг табрик сўзи ва бош экранда intro-ролик намойишидан сўнг Kia бренди директори Георгий Шония нутқ сўзлади.

У ўз нутқида янгиланган моделларнинг бренд учун аҳамияти ва уларнинг мижозлар учун долзарблигини таъкидлади:

«Kia Carens ва Kia Sportage — минглаб оилалар ва ҳайдовчиларнинг ишончи ва меҳрини қозонган моделлардир. Ушбу моделлар янги қиёфада янада ифодали, технологик ва пухта ўйланган бўлиб, улар танланишига сабаб бўладиган энг муҳим жиҳатлар — қулайлик, хавфсизлик ва ҳар бир километрга бўлган ишончни сақлаб қолишди».

Шундан сўнг бренд мутахассислари автомобилларнинг дизайни, жиҳозланиши ва техник хусусиятларидаги ўзгаришлар ҳақида батафсил маълумот беришди. Тақдимот жонли тарзда асосий экранга узатиш билан бирга амалга оширилди.

Kia Sportage: технологик жиҳозланган замонавий кроссовер

Янгиланган Kia Sportage Opposites United дизайн фалсафасига мувофиқ ишлаб чиқилган ва янгиланган ташқи кўринишга эришган. «Юлдузлар харитаси» брендли ёритиш техникаси, 3D тасвирга эга янги радиатор панжараси, вертикал LED фарлар ва динамик қарши олиш ёриткичи моделнинг замонавий ва тан олинадиган қиёфасини шакллантиради.

Интерьерда муҳим элемент сифатида рақамли асбоблар панели ва 12,3 дюймли мультимедиа тизимини бирлаштирган панорамали эгилган дисплей ҳисобланади. Пухта ўйланган эргономика, замонавий қоплама материаллари, контурли ёритиш ва яхшиланган шовқин изоляцияси умумий қулайлик даражасини оширади.

Янги функционал ечимлар орасида:

автотураргоҳга жойлаштиришда йўл белгиларини назорат қилишни осонлаштирадиган орқа томонга ҳаракатланишда автомат тарзда эгилиш функциясига эга орқа томонни кўриш ойнаси;

● ёқимсиз ҳидлар пайдо бўлишининг олдини олиш учун кондиционернинг совитувчи буғлаткичини ҳаво ёрдамида пуфлаб юбориш функцияси;

● X-Line комплектациясида мавжуд бўлган олд ойнага проекция қилинган дисплей (HUD).

Ўзбекистон бозори учун Kia Sportage 2.0 MPI ва 2.5 GDI бензинли двигателлари автомат трансмиссия билан таклиф этилади. Модел фаол хавфсизлик ва ҳайдовчига ёрдам тизимларининг кенгайтирилган ADAS комплекси, жумладан, интеллектуал круиз-назорат ва тўқнашувларнинг олдини олиш бўйича ёрдамчилар билан жиҳозланган.

Янгиланган Kia Sportage нархи 454 900 000 сўмдан бошланади.

Kia Carens: кундалик фойдаланиш учун функционал формат

Янгиланган Kia Carens кундалик фойдаланишда функционаллик, кенглик ва қулайлик муҳим бўлган мижозларга йўналтирилган. Модел «Юлдузлар харитаси» концепциясида вертикал LED оптикаси, кузовнинг бутун кенглиги бўйлаб ёруғлик чизиғи ва янгиланган бампер дизайни билан қайта ишланган кўринишга эга бўлди.

Интерьер ихчам услубда ишланган бўлиб, қулайликка эътибор қаратилган. Панорамали дисплей асбоблар панели ва 12,3 дюймли мултимедиа экранини бирлаштиради. 64 та тусдан иборат кўп рангли атмосфера ёриткичи ва ўзбек тилидаги интерфейсга эга мултимедиа тизими замонавий фойдаланувчи таассуротини шакллантиради.

Жиҳозлар рўйхатига модель учун янги опциялар киритилди:

● ҳайдовчи ўриндиғини электр ёрдамида созлаш;

● ҳайдовчига ёрдам тизимларининг кенгайтирилган ADAS мажмуаси;

● электр ёрдамида тўхтаб туриш тормози (EPB).

Куч агрегатлари туркумига IVT вариаторли трансмиссияга эга 1.5 MPI бензинли двигател ва 7 поғонали DCT билан биргаликда 160 от кучига эга 1.5 Turbo-GDI киради. Стандарт жиҳозланишда олтита хавфсизлик ёстиқчаси мавжуд.

Янгиланган Kia Carens нархи 339 900 000 сўмдан бошланади.

Тақдимот доирасида янгиланган моделларни биринчи бўлиб харид қилган мижозларга калитлар тантанали равишда топширилди. Расмий қисмдан сўнг меҳмонлар автомобиллар билан батафсил танишиш, жиҳозланиш даражасини баҳолаш ва мутахассислар маслаҳатини олиш имкониятига эга бўлдилар.

Янгиланган Kia Sportage ва Kia Carens тақдимоти бренднинг моделлар туркумини ривожлантириш ва Ўзбекистон бозорида тақдим этилган асосий моделларни янгилашга изчил ёндашувини таъкидлади.

Телефон: (+998) 55-500-83-33

Сайт | Facebook | Instagram | Telegram | YouTube

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид